Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Тадқиқот мақсади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
Биология факультети қошидаги илмий лойиҳа доирасида юқорида санаб ўтилган муаммолар 
ечими устида илмий-амалий ишлар олиб боришмоқда. Илмий жамоа томонидан олинган 
дастлабки натижалар мазкур мақолада ўз аксини топган. Тажрибалар Орол денгизи қўриган 
тубининг иккита худудида, яъни биринчи худуд маҳаллий тилда “Кемалар қабристони” деб 
аталувчи Жанубий орол денгизининг қуриган туби қўмликларида ва иккинчи худуд 
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил қилинган илмий 


9
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
инновацион тадқиқотларни синовдан ўтказиш “0” нуқта худудида олиб борилди. Биринчи 
навбатда ҳар иккала тажриба майдонидан қабул қилинган услублар асосида тупроқ 
намуналари олинди ва олинган намуналар университетда махсус лабораторияларда таҳлил 
қилинди. Тупроқ намуналарини олиш, сақлаш, лаборатория тажрибалар ўтказиш 
ГОСТ:17.4.3.01–83, ГОСТ 17.4.4.02.-84. Давлатлараро стандарти асосида бажарилди [1-2]. 
Тадқиқот натижалари ва муҳокамаси. Тупроқ таҳлили натижаларига келадиган 
бўлсак, тадқиқотлар ўтказилаётган ҳар иккала худудда ҳам бошқа чўл зоналарга қараганда 
атмосферадан келадиган ёғингарчиликни озлиги ва бу энди шаклланаётган қолдиқ ботқоқ 
шўрхоксимон тупроқларни чуқур қатламларини намлата олмаслиги, буғланишни ниҳоятда 
кўплиги билан ажралиб туради, оқибатида бу майдонларда тузларни “Кемалар қабирстони” 
атрофидаги тупроқ профилини юза қатламида (1,54 %) мииқдорда сувда эрувчи тузларни 
тўпланиши, сингдириш сиғимида магний ва натрийни кальцийга нисбатан кўп бўлиши ва 
иккинчи “0” нуқтадаги шўртоблашган тупроқ кесмасини 0-1 см. тузли қатқалоқли қобиғи 
таркибида қуруқ қолдиқни миқдори 4,835 % ни ташкил қилиши ва пастка томон профиль 
бўйича сувда эрувчи тузлар миқдори 1,979-3.259% оралиғида тебраниши билан фарқланиши 
аниқланди. Бундай ҳолат, 155 см. чуқрликда жойлашган қолдиқ ботқоқ қатламдан намни 
қумли қатламлар капиллярлари орқали куннинг иссиқ вақтларида тезда кўтарилиб тупроқ 
профилини юза қисмини шўрланишига олиб келиши билан изохланади. 
Орол денгизининг қўриган туби асосан қумликлардан иборат бўлиб, таркибида 
ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши учун етарли даражадаги унумдор қатлам мавжуд эмас. 
Шунингдек, ёз ойлари ўта иссиқ ва қишда совуқ, гармсел ва шўрланган муҳитдан иборат. Шу 
сабабли ушбу худуд учун мослашган, юқорида кўрсатиб ўтилган стресс омилларга генотипик 
жиҳатдан бардошли ўсимликларни танлашга эътибор қаратиш керак. Юқоридагиларни 
ҳисобга олиб шу худуд учун мос саксовул, каталпа, қайроғоч дарахтларини тадқиқотлар 
объекти этиб белгиланди.Саксовул ҳам кўчатлари ҳам уруғларидан экиш амалга оширилди. 
Ушбу ўсимликлар “Бист”, “Ер малҳами” ва “Биоазот” биопрепаратлари биокўмир, гўнг, 
гидрогел билан ишлов берилди, томчилатиб суғориш тизими, қуёш нуридан тўсувчи тўр 
сеткалардан фойдаланиш йўлга қўйилди. 
Тадқиқотларда биринчи тажриба сифатида очиқ майдонга ўсимликлар ниҳолларига 
турли биопрепаратлар қўлланилиб, уларнинг ўсиб-ривожланиши ўрганилди. Ўрганишларга 
кўра биопрепаратлар қўлланилган ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши назорат вариантидан 
сезиларли даражада ижобий бўлди. Энг яхши натижа 3-вариантда, яъни “Биоазот” билан 
ишлов берилганда кузатилиб, экилган 68 та ўсимликдан 29 таси ўсиб ривожлангани, 
яшовчанлик даражаси 42,6 % га тенг эканлиги аниқланди. Эслатиб ўтамиз назорат вариантида 
экилган 50 та ўсимликдан 8 таси ўсиб-ривожлангани ва бу 16 % яшовчанликка эга эканлигини 
кўрсатди (1-жадвал) . 1 ва 2-вариантларида эса ўсимликларнинг яшовчанлик даражаси 38-40 
% ни ташкил этди. Бундан кўринадики биопрепаратлар қўлланилганда ўсимликларнинг 
яшовчанлиги назорат вариантига нисбатан 22-26,6 % юқори бўлиб, бу ўсимликларнинг ўсиб 
ривожланишида биопрепаратларнинг самараси юқори эканлигини кўрсатди. Тупроқдаги 
айрим микроорганизмларнинг миқдори ва фаоллиги ортганлиги, ферментлар фаолияти пайдо 
бўлиб, фаоллашганлиги кузатилди. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling