32
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
ҳаво алмашмаслигига, ёғочларнинг чиришига, термитларнинг
авж олиб ривожланишига,
кўпайишига ва зарарланиш даражасини ортишига сабаб бўлган.
Жума масжиднинг том қисмида намлик миқдори турлича бўлиши, масжиднинг ички
қисмида шамоллатиш тизими йўқлиги намликнинг ошишига (70-85 %) ва термитлар
фаоллигини оширишга сабаб бўлган. Натижада ёғоч устунларда 1-1,5 метр ва ундан узун лой
сувоқларни ҳосил қилиши ва унинг ёрдамида ёғоч устун ва томдаги ёғочларни шикастлашига
сабаб бўлган. Тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики бундай зарарланиш давом этадиган бўлса,
термитлар ёғоч устунларни 3-даражадаги жиддий шикастланишга яъни устуннинг ички қисми
емирилиб бўшаб қолишига олиб келади (5 -
расмлар)
.
5 – расм. Термитлардан зарарланган ёғоч устунлар
Юқоридаги
камчиликларни бартараф этиш, масжиднинг том қисмида реконструкция
ишларини зудлик билан амалга ошириш мақсадида "Ичан Қалъа" Жума масжид музейининг
тарихийлик холатини сақлаган ҳолда том қисмида намликни
олдини олиш ва енгил
конструкция ишларни амалга ошириш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги
ваколатхонасига ва маданий мерос агентлигига тавсиялар берилди.
6-расм. Жума масжидга ўрнатлилган қурилма (Жума масжид)
Жума масжидда термитларга қарши курашиш бўйича замонавий ва самарали воситалар
намуналарини яратиш ҳамда уларни жойида синовдан ўтказиш мақсадида бино ҳавосидаги
нисбий намлик, ҳарорат ва таркибидаги газларни ўзгариши асосида термитлар таркалишини
масофадан аниқлаш имконини берадиган
қурилма яратилди ва
Жума масжид биносига
ўрнатилди. Ушбу қурилма орқали термитлар хавфини олдиндан аниқлаш ва уларга қарши
кураш чораларини амалга ошириш имкони яратилди (6 - расм).
Шунингдек Жума масжидда 213 та ёғоч устун бўлиб, уларнинг 35 фоизи термитлардан
жиддий зарар кўрган. Энг хавфлиси устунлар ички қисмидан термитлардан жиддий
зарарланган. Бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан термитлардан зарарланган ушбу ёғоч
устунлардаги термитлар бутунлай йўқ қилинди. Бунда “термитоцид” препарати ёрдамида
инъекция усули амалга оширилди. 30 та ёғоч устунига доимий
назоратда ушловчи восита
жойлаштирилди ва қолган устунларга хам инъекция қилиш амалга оширилмоқда. Ушбу