Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


-расм. Калта минорва Мевастон маҳаллаларида қурилиш чиқиндиларини олиб кетиш жараёни


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

1-расм. Калта минорва Мевастон маҳаллаларида қурилиш чиқиндиларини олиб кетиш жараёни 


30
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
2-расм. Мевастон маҳалласи тупроқларини термитлардан зарарсизлантириш жараёни 
Термитлар билан зарарланган ва бузилишга тушган хонадонларда амалга ошириладиган 
тадбирлар юзасидан хам илмий тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Термитлар билан зарарланган ва бузилишга тушган хонадонлардаги яроқли мебеллар, 
кийим кечаклар ва материаллар СЭС ходимлари томонидан кимёвий препаратлар ёрдамида 
ишлов берилади ва уй эгасига олиб кетилишига рухсат этилади. Шунингдек хонадонлардан 
чиққан ёғочлар бир жойга тўпланади ва мутахасис олимлар (термитолог) томонидан яроқли 
яроқсизларга ажратилади. Яроқли ёғоч материаллар хам СЭС ходимлари томонидан кимёвий 
препаратлар ёрдамида ишлов берилади ва уй эгасига олиб кетилишига рухсат берилади. Бу 
тадбир ҳарорат 0
0
С дан паст бўлган кунда амалга оширилса янада самарали бўлади. 
Назорат қилиш маҳалла поспонлари, фавқулодда вазиятлар ва СЭС ходимлари, Хоразм 
Маъмун академияси олимлари томонидан амалга оширилади. Бузилишга тушган 
хонадонлардан ғишт, тупроқ, синч девор ичидаги ёғочларни олиб кетилишига умуман йўл 
қўйилмайди. Назорат қилиш маҳалла поспонлари, фавқулодда вазиятлар ходимлари 
томонидан амалга оширилади. Хонадонлардан чиққан термитлардан зарарланган барча ёғоч 
ва ёғоч материаллар шу жойда чуқурда бир жойга тўпланиб ёқиб юборилади. Баҳор, ёз, куз 
ойларида зарарланган ёғочларни олиб кетилишига умуман рухсат берилмайди. Қишнинг 
совуқ кунларида (-10
0
C ва ундан юқори) зарарланган ёғочларни кимёвий препаратлар билан 
ишлов бериш орқали ёки бундай ҳароратда ишлов бермасдан олиб кетиш хам мумкин. 
Назорат қилиш ёнғин хавфсизлиги ходимлари, маҳалла поспонлари участка нозири 
томонидан амалга оширилади. Аҳолининг термитлардан зарарланган ёғоч материалларни 
рухсатсиз олиб кетилиши ва ундан қурилиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман 
қилинади. Назорат қилиш участка нозири, маҳалла поспонлари, фавқулодда вазиятлар 
ходимлари томонидан амалга оширилади. 
Бузилишга тушган маҳалладаги хонадонлар мебел, ёғоч ва ёғоч материаллар ва 
бошқалардан холи бўлгандан сўнг бульдозер ёрдамида деворлари бузилади ва текисланади. 
Тупроқ ва ғиштларни олиб кетилишига йўл қўйилмайди. Назорат қилиш ёнғин хавфсизлиги 
ходимлари, маҳалла поспонлари участка нозири томонидан амалга оширилади. Йиқилган ва 
текисланган хонадонлар тупроқлари сув ташувчи цистерналарга кимёвий препаратлар 
аралаштирилган ҳолда қалин намланади ва шимилиши таъминланади. Бу эса тупроқда мавжуд 
термитларни нобуд қилишда муҳим рол ўйнайди. 
Хива Ичон қалъа давлат музей қўриқхонасидаги 54 та тарихий музейларнинг техник 
ҳолати, уларда термитларнинг тарқалиши ва зарарланиш сабаблари ўрганилиб чиқилди. 
Маълумотлар базаси яратилди. Олиб борилган тадқиқотлар асосида баъзи музейларда 
шамоллатиш тизими йўқлиги, қоронғи бўлиши, омборхона сифатида ортиқча ёғоч 
материалларнинг сақланиши, намликнинг ортиши натижасида термитлар популяцияси ортиб 
зарарланиш ҳолатлари кучайганлиги аниқланди. Ичон қалъа маъмуриятига ушбу ҳолатдаги 
музейларда шамоллатиш тизимини қилиш, имкон даражасида ёруғлик тушириш ишларини 
амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди ва бу ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбир 
орқали термитлар зарари олди олинди. 



Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling