Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

33
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
тадбир ёғоч устунларни тўлиқ назоратга олиш, термитлар билан зарарланмаслик имконини 
берди (7 – расм). 
7 -расм. Термитлардан зарарлангшан устунларни инъекция қилиш (Жума масжид) 
Тарихий бинолар ва аҳоли турар жой бинолари деворлари, ёғоч устунларидаги 
термитлар фаолиятини аниқлашда тепловизор ускунасининг самарадорлиги ўрганилади. 
Ускуна ёғоч ва деворлар ичидаги термитларни тана ҳарорати орқали аниқлай олади. Бу эса 
тарихий обидаларда девор ичидаги жумладан, Жума масжиддаги 213 та устунни ички 
қисмидаги яширин ҳолдаги термитларни назорат қилиш ва курашиш имконини беради. 
Хулоса. Олиб борилган тадқиқот натижаларга кўра Хива шаҳрининг "Мевастон", 
"Каптархона", "Қумяска", "Янги турмуш", "Калта минор" ва "Ичан Қалъа" маҳаллаларидаги 
аҳоли турар жойларининг термитлардан зарарланиши ва ҳолати бўйича тўлиқ 
ўрганилиб, ГАТ технологиялар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилди. Хива 
шаҳрининг “Мевастон”, “Каптархона”, “Қумяска”, “Янги турмуш”, “Калта минор” ва “Ичан 
Қалъа” маҳаллаларидаги аҳоли турар жойлари, “Ичан Қалъа” маданий-тарихий обидаларда 
термитлар тарқалиши ва улар зарарини олдини олиш бўйича тавсиялар тайёрланди. 
Термитларга қарши курашда термитларни ўзига жалб қилувчи Сассиқ коврак поясидан (Ferula 
assafoetida) тайёрланган ва термитлар миқдорини камайтириш хусусиятига эга бўлган 
Beauveria tenella Siem BD-85 штаммлари асосида патогенли ем-хўрак яратилди ва аҳоли 
турар жой бинолари, тарихий биноларига татбиқ қилинди. Бино ва иншооатлар ҳавосидаги 
нисбий намлик, ҳарорат ва таркибидаги газларни ўзгариши асосида термитлар таркалишини 
масофадан аниқлаш имконини берадиган қурилма яратилди. Жума масжид музейининг 
тарихийлик холатини сақлаган ҳолда том қисмида намликни олдини олиш ва енгил 
конструкция ишларни амалга ошириш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги 
ваколатхонасига тавсиялар берилди. Жума масжид ёғоч устунларига “термитоцид” препарати 
ёрдамида инъекция усули амалга оширилди ва термитлардан зарарланиш олди олинди ва ёғоч 
устунидаги термитлар йўқ қилинди. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling