Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Тадқиқот материаллари ва услублари


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Тадқиқот материаллари ва услублари. Тадқиқотга оид маълумот ва материаллар 2021- 
2022 йиллар давомида Хоразм вилояти Хива шаҳрининг “Мевастон”, “Каптархона”, 
“Қумяска”, “Янги турмуш”, “Калта минор” ва “Ичан Қалъа” маҳаллаларидаги аҳоли турар 
жойлари ва Ичон қалъа тарихий обидалардан йиғилди. Ушбу ҳудудларда термитлар 
тарқалишини ўрганиш белгиланган энтомологи услублар асосида амалга оширилди. 
Материалларни йиғишда кузатув услуби, зарарланган объектларнинг координациялари GPS 
орқали аниқлаш ва бинолардаги термитларни йиғиш ишлари эса Экстерра аппарати ёрдамида 
амалга оширилди. 


29
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
Бино деворлари, ёғоч устунларидаги термитлар фаолиятини аниқлашда тепловизор 
ускунасидан фойдаланилди. Тадқиқот ҳудудлардаги биноларнинг термитлардан зарарланиш 
сабабларини ўрганишда, ҳар бир обиданинг жойлашишига, қурилишига умуман техник 
ҳолатига эътибор қаратилди. Тарихий бинолар деворидаги термит уяси камераларининг 
шакли, тузилиши ва термитлар ҳаётидаги вазифалари Союнов услублари асосида ўрганилди 
[6]. 
Тадқиқотлар натижаси. Тадқиқотлар Хива шаҳрининг "Мевастон", "Каптархона", 
"Қумяска", "Янги турмуш", "Калта минор" ва "Ичан Қалъа" маҳаллаларидаги аҳоли турар 
жойлари ва Ичон қалъа тарихий обидаларда амалга оширилди. 
Хива шаҳридаги маҳаллалар ўрганилганда, асосан “Мевастон”, “Қумяска”, “Ичан 
Қалъа”, “Янги турмуш” маҳаллаларидаги хонадонлар термитлардан жиддий зарарланганлиги 
аниқланди. Уларнинг бугунги кунда яшаш учун хавфлилик даражалари ўрганилганда, яшаш 
учун мутлоқ яроқсиз, термитларнинг асосий ўчоғи эканлиги, бу хонадонларда уларга қарши 
кураш олиб бориш самарасизлиги қайд этилди. “Каптархона”, “Калта минор” маҳаллалардаги 
хонадонлар ўрганилганда термитлар зарарлаш аломатлари кузатилмасада, кўпчилик 
биноларнинг ҳолати термитлар билан зарарланишга мойиллиги кузатилди. Маҳаллаларда 
хонадонларнинг термитлар билан зарарланиш сабабларини аниқлаш борасида олиб борилган 
кузатув ва тадқиқот натижаларимиз асосида термитлар билан зарарланишини олдини олиш 
мақсадида асосланган илмий тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Бунда: Иссиқ кунларда бино пол тагидан (баҳор, ёз ва куз) ҳаво алмашишини таъминлаш; 
намликни олдини олиш ва намликни қочириш; термитлар тарқалган ҳудуд бўлса, имкон 
даражасида хонанинг шифтини (потолок) қилмаслик; қоронғи жойда термитларни 
кўпайишини олдини олиш мақсадида, ёғоч бостирмаларни имкон даражасида очиқ сақлаш 
яъни шифт (потолок) қилмаслик ёки ёғоч бостирма орасида ҳаво алмашишини таъминлаш; 
термитлар мавжуд маҳаллада ва хонадонларда йилига 2 марта мутахассислар тавсияси асосида 
термитларга қарши кураш тадбирини амалга оширилиши зарур. 
Хоразм вилояти ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 12 августади ФМ- 
3-6008-сонли буйруғи асосида Хива шаҳри ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари, “Йиғма 
команда”лари, ЎзРФА, Хоразм Маъмун академияси, Зоология институти ишчи гуруҳи ҳамда 
“Доимий тайёргарликдаги” фуқаро муҳофазаси хизматлари куч ва воситаларини жалб қилган 
ҳолда Хива шаҳрида “Мевастон” ва “Калта минор” маҳаллаларида дастлабки бузилган 
хонадонлардан қолган қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиш ишлари амалга оширилди (1- 
расм). 
Мевастон маҳалласининг Хива Ичон қалъа давлат музей қўриқхонасига яқин қисмида 
2,9 га майдон тупроғи “Друспан про”, “Фипронил” препаратлари ёрдамида ишлов берилди ва 
термитлардан тўлиқ зарарсизлантирилди (2-расм). 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling