Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

25
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
Ғунчалаш фазаси таҳлил натижаларига кўра, униб чиққандан сўнг, ўтатезпишар ва 
эртапишар навларда 22 ва 24-26 кунда, ўртапишар Селекта 302 нави 37 кунда 75% 
ғунчалаганлиги ва андоза Маданият Б навидан ўтатезпишар Аванта 28 кун, эртапишар Арлетта 
26 кун, Тайфун 22 кун, Селекта- 201 22 кунга ва ўртапишар Селекта- 302 навига нисбатан 
олдин ғунчалаганлиги ҳамда кун ҳисобида фарқ билан ғунчалаганлиги қайд этилди. 
Эртапишар Аванта, Арлетта, Тайфун, Селекта- 201 навлари ва ва ўртапишар навига 
нисбатан гуллаш фазаси ҳам эрта бошланди. Яъни ушбу нав намуналарда тегишли равишда 
23; 25; 28 майда 10%, 11; 14; 16 июнда 75%, эртапишар Селекта- 201 ва ўртапишар Селекта- 
302 нави тегишли равишда 6 ва 7 июнда 10%, 2 ва 3 июлда 75% гуллаганлиги кузатилди. 
Нав таснифига кўра, Краснодар селекциясига оид эртапишар Аванта, Арлетта, Тайфун, 
Селекта-201, ўртапишар Селекта- 302 нав намуналари бўйининг баландлиги тегишли равишда 
67-75; 65-77; 68-79; 74-80см; фақат ўртапишар Селекта- 302навининиг бўйининг баландлиги 
108-116 см ташкил қилди. Маҳаллий Маданият навининг бўйининг баландлиги 94-104 см 
бўлганлиги маълум бўлди. Ушбу навлар бизнинг тупроқ-иқлим шароитида морфологик 
ўзгавришларга сабаб бўлди. чунки ушбу навларниниг нав таърифида уларни бўйи баландлиги 
93-100 см дан ортиқ эканлиги маълум. Аммо бизнинг иссиқ иқлим шапрроитимизда уларни 
бўйи пастлашиб, тез пишиб етилганлиги маълум бўлди. 
Олиб борилган биометрик кузатишларда барглар сони ҳам ўрганилди. Краснодар 
селекциясига оид соя навларининг барглар сони ўсув даври давомида шаклланиб, ривожланиш 
фазаларига қараб, сони жиҳатдан ҳам ошиб борди. 
Алетта, Селекта- 201 навлари тегишли равишда 15,0-190,0; 13,0-17,0 дона барг ҳосил 
қилиб, андоза Маданият Б (21-24 дона) навида барглар сони ошганлиги маълум бўлди. 
Ўртапишар Селекта- 302 нави 19,0-24,0 донагача барг ҳосил қилиб, бошқа навларга нисбатан 
ривожланишда устунлиги билинди. Эртапишар Тайфун ва Аванта нав намуналари тегишли 
равишда, бошқа навларга нисбатан барглар сони кам бўлганлиги кузатилди. 
Шунингдек маҳаллий нав андоза ўртапишар Маданият Б 94-104 см) нави ботаник 
характеристикасига кўра жуда баланди бўйли эмаслиги аниқланди. 
Тажрибада олиб борилган таҳлил натижаларига кўра ўрганилган нав- лар ботаник 
хусусиятига кўра, вегетация даври давомида ён шохлар ҳосил қилади. Ён шохлар сони 
Арлетта ва Селекта- 201навларида поянинг юқори қисмида 1,7 ва 2,3 донани ташкил қилди. 
Ўртапишар Селекта- 302 ва андоза нав Маданият Б да поянинг ярмидан юқори қисмида 
2,7-4,2 донагача ҳосил бўлганлиги маълум бўлди. Аванта нави ён шохлари 12,0-2,0 дона бўлди 
ва бу нав барча эртапишар навлар ичида нисбатан тезпишар эди. Тайфун нави 1,0-2,0 дона ён 
шох ҳосил қилиб, бошқа навларга нисбатан кам ён шох хосил қилганлиги маълум бўлди. 
Навларнинг пишиш фазаси ўрганилганда маълум бўлишича, эртапишар ва Селекта- 201 
навлари ўз вегетациясини тез тугатанлиги аниқланди Аванта, 17 июльда; Арлетта 22 июльда; 
Тайфун 24 июльда пишиб етилганлиги кузатилди. Шунингдек ўртапишар Селекта 302 нави 5 
сентябрга ва андоза Маданият Б нави ҳам сентябр ойининиг биринчи ўн кунлигида пишиб 
етилди. Эртапишар навларнинг пишиши бир-биридан кун ҳисобида 4-12 кунга фарқ 
қилганлиги маълум бўлди. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling