Xоразм мусиқа услуби ҳақида маълумот беринг режа


Хоразм мусиқа услуби ҳақида тушунча


Download 34.34 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi34.34 Kb.
#1614779
1   2   3   4
Bog'liq
Xоразм мусиқа услуби ҳақида маълумот беринг

Хоразм мусиқа услуби ҳақида тушунча. Хоразм мусиқа услуби ўзига хос шеваси, куйининг либослари, рақс харакатлари турфа кўринишлари ўзига хос жозибалар ва хилма-хил рангин услибидур. Бу услубга ҳам қўшиқ, лапар, мақом, достончилик турли маросим томошалар билан боғлиқ ўйин-рақс турлари кенг тарқалган.
Хоразм халқ мусиқасида маълум даражада туркман озарбайжон мусиқасига яқинлик хусусияткари сезилиб туради. Хоразм мусиқа услубида аъанавий чолғуларда бўломон кенг ва бошқа услубга хос эмас, шунингдек, Кавказнинг машҳур тор чолғуси ҳам кенг оммалашган. Рақс ва ўйин ҳаракати билан боғлиқ чолғу куйлари салмоқли ўрин тутади: Улар ижро этилиш мазмуни ҳолатига кўра бир неча турга бўлинади:


2.Oммавий рақслар- лазги, гангин қорабоғ, “уфори” кабилар

Оммавий байрам сайлларида ижро этилувчи “Хатарли ўйин” туркумидаги рақсларда парранда ва ҳайвонлар ҳатти-ҳаракатлари ифодаланган. Масалан, “От ўйин”, “Тустовуқ ўйини”, “Каптар” кабилар шулар жумласидандир. Хоразмда лапар жанри кенг тарқалган. Бу ерда лапарлар нафақат икки киши томонидан, балки яккахон (асосан аёллар) томонидан рақсга тушиб айтилган.


3. Маҳаллий услубларга хос намуналарни тинглаш
Маҳаллий мусиқий услубларга хос асарлар яъни айтимларни мусиқа дарсларида ўқувчлар томонидан тингланиши жараёнида, мазкур асарларга ўқувчиларда маълум бир бадиий-эмоционал таасуротларни ҳосил қилиш, уларни ўрганиш, қадрлаш, ижрочилик анъаналарини билишга интилиш, улар ҳақида йнг зарур билим, тушунчаларга эга бўлишларида ўқитувчи томонидан “асар” ҳақида бериладиган тавсифлар муҳим ўрин тутади. Бу тавсифлар замирида асосан намуналарнинг қай ҳолатда ижро етилши инсон ижтимоий ҳаётининг қайси фаолияти билан боғлиқлиги, ғоявий-бадиий мазмуни, кимлар томонидан ижро этилганлиги ҳақидаги маълумотлар ўз ифодасини топиши лозим.
Масалан, халқ оғзаки мусиқа ижодиётининг енг қадимий намуналаридан бири бўлган меҳнат айтимлари меҳнат фаолиятининг турли кўринишлари,масалан, ер ҳайдаш, экин экиш, қўл тегирмон (ёрғучоқда) дон янчиш, нархда ип йигириш каби жараёнларда ижод этилганлиги маълум. Муайян меҳнатни бир маромда, уюшқоқлик билан бажаришга кўмак бериш қаторида яна инсонга бадиий-эстетик завқ берган, роҳат бағишланган, кўтаринкилик кайфиятини жо қилган меҳнат қўшиқлари замонавий муҳим ва шароитлар таъсирида ўзгаришларга учраётганлигини, баъзан дастлабки ижтимоий аҳамиятини йўқотаётганлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Масалан, ўтмишдан қўш ҳайдаб, буғдой янчишда айтилувчи “Майдаё-майда” хирмон қўшиғи ҳозирги амалиётда деярли қўлланилмайди. Бу айтим “Бойсун” (Сурхондарё) ва “Чавки” (Самарқанд) фольклор етнографик ансамбллари томонидан қайта тикланган бўлса-да, аммо ўзига хос замонавий-саҳнавий кўринишларда иккиламчи фольклор тусини олган.
Буғдой ўрими вақтида икки киши томонидан ижро этиладиган “Ёзи”, буғдой ун қилиниши жараёнида айтилувчи “Ёрғучоқ”, сигир соғимида айтилувчи “Хўш-хўш”, ечки соғимидаги “Чурей-чурей”, қўй соғимидаги “Турей-турей” ҳамда дон екинлари хосиятларини таърифловчи “Бобо деҳқон” эпик айтимлари ҳозирча асосан илмий ўрганиш манбаи бўлиб хизмат қилади.
Мавсумий маросим қўшиқлари ўзбек халқининг узоқ тарихий ўтмиши давомида юзага келган турли туман маросим ва урф-одатлар таркибида шаклланган бўлиб, улардан енг оммавийлашганлари баҳор фасли ва Наврўз байрамига боғлаб ижод этилган.
Инсоннинг ҳаётий йўли билан боғлиқ муҳим сана ва маросимлар билан нишонланиши анъанага айланган. Ана шулар сирасига оммавий маросимлар билан боғлиқ бешик тўйи, мучал тўйи, хатна(суннат) тўйи, никоҳ тўйи, мотам кабиларни киритиш мумкин.
Эътиборли томони шундаки, тўй айтимлари ва синашда халқимизнинг маънавий гўзаллик ҳақидаги теран тушунчали бадиий инъикосини топади. Бунга “Ёр-ёр”, “Келин салом”лар ёрқин мисолдир.
Халқ мусиқа ижодиётининг “номаросим” айтимлари гуруҳига мансуб терма, қўшиқ, лапар, алла, ашула каби жанрлари бўйича турли кўрик-танловларни ўтказиб турилиши ҳам уларни маънавий ҳаётимизга тадбиқ этишимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу йўналишга оид аёллар томонидан ижро этилувчи Фарғона водийси “Яллачилари”, Хоразм “Хальфалари”, Бухоро-Самарқанд “Созанда” дасталарининг фаолияти замонавий кўринишларда давом этгани ҳолда, ана шу анъана давомчиларини мусиқа ўқув юртларида тайёрлана бошланганлиги эътиборга лойиқдир. Баъзи айтим намуналари фольклор ансамблларининг асосини ташкил етади. Масалан, “Омон ёр” фольклор-етнографик ансамбли лапар, ялла ва термаларни, “Достон” ансамбли (Хоразм) достонлардан парчалар билан бир қаторда лапар, терма, хальфа қўшиқларини, “Моҳи Сетора” фольклор ансамбли (Бухоро) эса қўшиқ, лапар, ялла ҳамда созанда дасталарига хос қўшиқ-рақсларни ўз репертуарида ўзлаштирган.
Шу ўринда биз маҳаллий услубларга хос мусиқа намуналарини ўрганиш, тинглаш, таҳлил қилиш жараёнида нималарга эътибор қилиш, қандай маълумотларга таяниб иш тутиш дарс самарадорлигини таъминлаши ва ўз навбатида ўқувчиларда халқ мусиқасига нисбатан қизиқиши ва ўрганишга бўлган интилишларини ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши хусусида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.

Маҳаллий-мусиқий услублардан Бухоро-Самарқамд услуби бу ҳудудда нисбатан касбий мусиқани етакчи тараққий этганлиги билан алоҳида ўзига хослик касб этади. Бу услубнинг яна бир бир муҳим хусусияти мазкур вилоятлар кўп миллатлиги билан ҳам ажралиб туради, улардан ўзбек, тожик, яҳудийлар кўпчиликни ташкил етган. Шунинг учун ҳам Бухоро-Самарқанд фольклорида икки тиллилик кенг тарқалган. Бу услубга хос намуналарни ўрганишда занг, эрма, ҳай нозанин, уфор, ашулалар қаторида майда ғазаллар деб номланувчи туркум ашулалар ҳам эътибор қаратиш лозим. Майда ғазал-мақом ва халқ қўшиқларидан олинган кичик ашула ҳамда ижро этиш бўлиб, улар мавриги ва мақом оҳанглари асосида яратилган кичик-кичик халқ қўшиқларидан ташкил топади. Улар айрим ҳолларда “термалар” ҳам деб аталган. Уларни аёллар ўртасида кенг тарқалган Бухорча, занг туркумларида ҳам кўриш мумкин.


Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб давлатимиз Президенти раҳбарлигида маданият ва санъат ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки миллатнинг ўтмиш ва келажак олдидаги масъулияти унинг маънавиятига алоҳида эътибор беришни тақозо этади. Асосий мақсад – ўтмиш маданий, маънавий меросимизни чуқур ўрганиш, уни кенг оммалаштириш, шу қадриятлар воситасида комил инсонларни тарбиялаб, вояга етказиш, пировардида уларни келажак авлодларга бус-бутун етказишдан иборатдир.
Миллий маданият, маънавиятимизнинг чуқур ўрганишда қўшиқчилик санъати ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Миллий қўшиқчилик санъатимиз тарихи, унинг анъанавий қирраларини ўрганиш, ижро усулларининг ранг-баранглигини таълил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мусиқа санъати тўғрисидаги қарор ва фармонларида миллий анъанавий мусиқа санъатини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Фармонларда кўзда тутилган энг асосий мақсад – мусиқа санъати ютуқларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу соҳа ижодий ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоялашни назарда тутишдан иборат эди. Шу фармондан келиб чиқиб, республика қўшиқчилик, мусиқа маданиятини янада юксалтиришнинг тегишли чора-тадбирлари белгиланиб, шу асосда кўпгина ижодий ишларни амалга оширилмоқда.
Бу йўлдаги ҳаракатлар, айниқса, “Ўзбекистон – ватаним маним”, “Шарқ тароналари” (Халқаро кўрик танлови), “Ниҳол” номлари билан ўтказилган кўрик танловларда ўз аксини топди. Бундай кўрик танловлар мамлакатимизда янги санъат дасталарини элимизга манзур бўлган янги хушовоз ҳона ндаларни, миллий қўшиқчилик анъаналаримизнинг турли қирраларини ўз ижодларига асос қилиб олган санъат ижодкорларини етиштириб чиқармоқда.
Юқорида зикр этилган чора-тадбирларнинг республика телевиденияси, радиоси ижодкорлари томонидан муттасил ўтказилиб борилаётганлиги республика ҳукуматининг қўшиқчилик, мусиқа соҳасида олиб бораётган собитқадам ишларидан ҳисобланади.
Ўзбек мусиқа санъатининг тарихий илдизлари узоқ мозийдан бошланади. Уни чуқур ўрганиш эса машаққатли меҳнат, изчил изланишларни талаб қилади. Бу соҳада республикамизнинг талайгина илмий тадқиқот масканларида, ўқув юртларида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Умумтаълим мактабларида мусиқа дарсларида ўқувчилар ҳалқимизнинг кўп асрлик мусиқий анъаналарини миллий қадриятларимиз қаторида ўрганишлари ва айни чоғда бу анъаналарни миллий қадриятларимиз қаторида эъзозлашлари зарур. Чунки мазкур битирув малакавий ишда биз ўзбек халқининг узоқ ўтмишидан буён ижод этиб, турли вазият ва даврларда куйлаб келинаётган қўшиқ ва яллаларни, меҳнат айтим ва лапарларни, достонлари ва катта ашулаларини, чолғу созларини яқиндан ўрганамиз, улардан маънавий баҳра оламиз. Шу билан бирга, бу битирув малакавий иш бизга диоримизнинг турли воқеаларида юзага келган маҳаллий мусиқий анъаналар билан атрофлича танишиш имконини беради. Масалан, айтайлик, биз наманган вилоятида яшаётган бўлсак, бу битирув малакавий иш кўмагида шу жойга тааллуқли халқ мусиқа ижодини ўрганиш билан бирга яна Хоразм каби воҳаларда яшаб келаётган аҳолининг мусиқа ижодида намуналар кўриб, қўшиқлари билан танишамиз. Шу тариқа халқимизнинг хилма – хил ва ранг – баранг қўшиқ – куйларидан баҳраманд бўламиз.
“Ўзбек мусиқаси” ибораси кенг мазмунли тушунча бўлиб, у, жумладан, ўз ичига миллий мусиқамизнинг икки асосий қатламининг – халқ мусиқаси ва устоз – санъаткорлар ижоди бўлган касбий мусиқа соҳаларини ҳамда бастакорлик ва компазиторлик каби замонавий мусиқа ижодиёти тармоқларининг қамраб олади. Шунингдек, “Ўзбек мусиқаси” мазмунида яна асосий бўлган тўртта маҳаллий мусиқий услублар ҳам тушунилиб, улр эса қуйидагича номланади:
4.Хоразм макомлари

М.Хорратовнинг фикрича – "Хоразм мусикий тарихчаси" китобида макомларни ХХ аср бошларида таникли мусикачи иёзхон Хужа – Бухородан урганиб келиб Хоразмга таркатилганлигини айтди. Бошка манбаълар хам шуни тасдиклайди. Хоразм макомлари халк ашулалари асосида яратилган. Хоразм макомларининг лад, усул ва бошка жихатдан тузилишлари шашмакомнинг деярли айнан узи.


Хоразм макомларининг тузилиши:

  1. Рост

  2. Наво

  3. Сегох

  4. Дугох

  5. Бузрук

  6. Ирок

Хоразмликлар бу таркибга Панжгох деб аталган еттинчимакомни хам кушишган. У факат чолгу йулларидан иборат булганлиги учун уни ярим маком деб хисоблашади. Демак Хоразм макомлари 6,5 макомдан иборат.
Мансур – чолгу йулларининг номи (мушкилот урнида)
Манзум – умумйулларининг номи (наср урнида) ёки
"Чертим йули" – чолгу кисми
"Айтим йули" – ашула кисми
Хоразм макомларида намудлар ва авжларга катта узгартишлар киритилган ва бу асосан хофизлар ва бастакорлар томонидан яратилган. ХХ аср урталарида машхур вдиб ва мусикачи Комил Хоразмий танбурга мосланган 18 каторли нота цикли уйлаб топган ва макомларни шу асосда ноталаштирган. Унинг угли Мирзо макомларни ёзишни нихоясига етказган. В.Успенский, В.Беляев ва И.Акбаровлар Хоразм макомларининг ундан хозирги нота ёзувига кучирдилар. Макомда: Комил Хоразмий нотани ихтирочиси номи билан "Муратбаи Комил", унинг угли Мирзо "Мухаммаси жадиди Феруз" 1-макомни Хоразмга таргиб килган Ниёзжон Хужа номи билан "Сакир Ниёзхужа" каби куплаб янги шуъбалар пайдо булди.
Маком шуъбаларининг номлари хам узгартирилади: Пешрав, Сувора, Накш, Фарёд, Сайригулшан, Зарбулфтух, Фохтий ва бошкалар (Фохтий-ёввойи каптар – арабча суз "Фохтий Зарб") Хоразм макомларининг тузилиши.

  1. Рост чертим йули – Макоми Рост, Таркиъ, Пешров Гардун, Мухаммас, I-II, Мухаммас Ушшок, Сакили Вазми Уфор. Айтим йули Маком Рост, Таргиб, Сувора, Накш, Талкин, Фирёз, сабо, Уфор.

  2. Бузрук – Ч.йули: Маком, Бузрук, Пешров, Мухаммас, Сокили Ниёзхужа, Сокили Султон Уфор. А.йули: Маком Бузрук, чоргох, I-II-III талкин, Насруллойи Сувори, Уфори.

  3. Наво. Ч.йули: Маком, Наво, Пешров, I-II-III-IУ, Пешров, Занжирий, Сокил, Нимсокил, Катта Мухаммас. Мух.Баёт, Уфор. А.йули: Маком-Наво, Тарона, Сувора, Талкин, Фирёз, Накш, Ораз.

  4. Дугох. Ч.йули: Маком-Дугох, Пешров, Зарбул, Сак.Ашхулло, Мухаммас, Самоий, Пахта Зарб, Уфор.А.йули: Маком-Дугох, Таркин, Чоргох, Сувори, Накш,Баёти Уфор.

  5. Сегох. Ч.йули: Маком-Сегох Сокили Бастакорлар. Мухаммас I-II. А.йули: Маком-Сегох,Тарона, Талкин, Сабо, Наврузи Хоро, Суворий, Накш, Мукаддима, Насри Ажам, Уфор.

  6. Ирок. Ч.йули: Макоми Ирок, Таржиъ, Пешров, Мухаммас.


Download 34.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling