Xorijiy mamlakatlar tarixshunosligi


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/53
Sana14.02.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1195970
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53
Bog'liq
XORIJIY MAMLAKATLAR TARIXSHUNOSLIGI

 
4- MAVZU:
Amir Temur diplomatiyasi va uning jahon tarixida o‟rganilishi 
REJA
 
1. A.Temur faoliyatini jahon tarixida o‟rganilishi 
2. Fransiya tarixchilaring Temur shaxsini o‟rganishi 
 
GLOSSARIY 
Sarhad- o’rta asrlarda davlat chegarasini bildirgan. 
Ulus- ma’lum bir hudud yoki viloyatni anglatgan. Temuriylar davrida 
davlatni bo’lib boshqarish usuli bo’lgan. 
Rui Gonsalis- Ispanyalik saayyoh va olim. Uning Klavixo kundaligi asari 
mashxur.Ispanya qiroli Genrix III ning elchisi bo’lgan.
Ali Yazdiy- Tarixchi va shoir Yazd shaxrida tavallud topgan. Uning eng 
mashxur asarlaridan biri “Zafarnoma” hisoblanadi. 
Ko‟ragon- xonning kuyovi degan ma’noni anglatgan. 
Sohibqiron-ikki sayyora Zuhal va Mushtariylarning bir-biriga yaqinlashuvi 
jarayonida dunyoga kelgan farzandlargina bunday nomga sazovor bo’lishgan. 
Muxtasib-A.Temur davlatida sud tizimi xodimi vazifasini bajargan. Uni davlat 
rahbari tayinlagan. 
Devonbegi –Temuriylar davlatida davlatni boshqargan vazir. Ularning soni yettita 
bo’lgan. 
Amir-(arabchada -hokim)- VII asrgacha arablarda qabila boshlig’I va harbiy 
boshliqlar. Sohibqiron Amir temurning unvoni ham amir bo’lgan, bu tushuncha 
hukumdor ma’nosida ishlatilgan. 
 
 
Дунѐнинг турли мамлакатларида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, 
олимлар ва адиблар ўз ижтимоий-сиѐсий, илмий ва ижодий фаолияти 
давомида буюк аждодларимиз, хусусан, Соҳибқирон Амир Темурнинг жаҳон 
цивилизацияси ва маданияти ривожига қўшган муносиб улушини юксак 
эътироф этиб келади.Хақиқатан ҳам, Амир Темур жаҳон тарихида қудратли 
ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби 
сифатидагина мавқе тутмайди. Соҳибқирон ўз пойтахти бўлмиш 
Самарқандни ер юзининг маданий-меъморий ва илмий-маънавий 
марказларидан бирига айлантирган. 
Буюк аждодимизнинг энг муҳим фазилатларидан бири шуки, у зот бундан 
олти аср аввал давлатлараро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, узоқ 
ва яқин халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини 
мустаҳкамлаш ўз салтанати ѐрқин истиқболини таъминлашнинг муҳим 
омили экани теран англаган. Шу боис, Европа ва Осиѐни боғлашга хизмат 
қилган улкан ишларни амалга оширган. Бир томондан – Хитой, Ҳиндистон, 
иккинчи томондан – Франция, Испания, Англия ва бошқа давлатлар билан 


68 
алоқа ўрнатган ва шу муносабатларни мустаҳкамлашга 
интилган.Мамлакатимиз олимлари ва хорижлик мутахассислар томонидан 
илмий асосда эътироф этилганидек, Амир Темур тарихда ўз даврининг энг 
моҳир дипломати сифатида ҳам чуқур из қолдирган. Соҳибқирон буюк 
давлат арбоби сифатида ўз мақсадларига эришишда дипломатиянинг тинч 
йўли ва ҳарбий тадбирларни моҳирона қўшиб олиб борган. 
Амир Темур барпо этган буюк салтанат ўша даврдан бошлаб нафақат қўшни 
мамлакатлар ва уларнинг подшоларини, балки узоқ юртлар ҳукмдорларини 
ҳам ўзига жалб этиб келган. Тарихий ҳужжатлар далолат беришича, XIV 
асрнинг 70-йиллариданоқ Европа давлатлари вакиллари Мовароуннаҳрга 
келиб, бу ердаги янги, мустақил давлатнинг қудрати ва салоҳияти билан 
жиддий қизиққанлар. 
Соҳибқирон ҳам, ўз навбатида, айниқса, қудратли салтанат шакллангач, ўша 
даврнинг деярли барча йирик давлатлари ва уларнинг ҳукмдорлари билан 
фаол дипломатик алоқа ўрнатган. Турли давлатларга ўз элчиларини юборган, 
шунингдек, унинг ҳузурига йўлланган хориж элчиларини қабул қилган. 
Амир Темур Кастилия ва Леон қироли Дон Энрике III (айрим манбаларда – 
Испания қироли Генрих III), Франция ҳукмдори Шарл VI (айрим манбаларда 
– Карл VI), Англия қироли Генрих IV саройига элчилар юборгани, ўз 
навбатида, испаниялик, франциялик, англиялик, хитойлик ва бошқа бир 
қатор – жами 20 дан ортиқ хорижий давлат элчиларини ўз пойтахти 
Самарқандда қабул қилгани ҳақида атрофлича баѐн этилган кўплаб тарихий 
ва илмий асарлар бу фикрни яққол тасдиқлайди. 
Амир Темур дипломатиясининг ўзига хос томонларидан бири – у ўзининг 
барча мурожаатларида, ҳатто қатъий талаб шаклида ѐзилган номаларида ҳам 
Шарқ дипломатияси этикетларига риоя қилган. Айрим юртлар 
хукмдорларининг қўпол шаклда, баъзи ҳолларда жаҳл ва жаҳолат билан 
ѐзилган номаларига ҳам Соҳибқирон ҳамма вақт ўз фикрини аниқ баѐн 
қилган ҳолда маданият ва одоб билан жавоб қилганини ўша даврлардан 
мерос бўлиб қолган тарихий хатлар орқали билиб олиш қийин эмас. Амир 
Темурнинг Франция қироли Шарл VI га йўллаган мактубида «Салом ва 
тинчлик эълон қиламан!», деган сўзлар битилгани буни яққол тасдиқлайди. 
Шу ўринда Францияда Амир Темур шахсига бўлган катта қизиқиш ҳақида 
тўхталиб ўтсак. Француз шарқшунослари Соҳибқирон ва у асос солган буюк 
сулола тарихини ѐритишда фақат ҳарбий юришлар ва амалга оширилгаи 
ишлар солномасини тузиш билан чекланмасдан, ўша давр ижтимоий-сиѐсий 
ва маънавий-мафкуравий муҳитини ҳамда Амир Темурга ва унинг 
авлодларига хос соф инсоний фазилатларни, уларнинг давлат, жамият, дин ва 
илм-фанга бўлган муносабатини ҳам атрофлича тадқиқ қилишга алоҳида 
эътибор берадилар. 
Француз шарқшуносларининг Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини 
ўрганиш миқѐси кенг бўлиб, улар ўша давр бошқарув ва ҳарбий тизимини, 
маданияти, дини, фалсафаси ва илмий тафаккурини атрофлича ѐритади. 
Санъат ва меъморчилик француз олимлари учун алоҳида ва доимий қизиқиш 


69 
мавусидир. Темурийлар Уйғониш даврига бағишлаб улар ѐзган асарлар, 
ўтказган илмий анжуманлар ва кўргазмалар шундан далолат беради. 
Шўролар даврида Амир Темур тўғрисида илиқ сўз айтиш айб, ҳатто жиноят 
ҳисобланган бир пайтда, яъни 1987 йил 22 мартда Парижда «Темурийлар 
даври тарихи ва санъатини ўрганиш ва француз-ўзбек маданий ҳамкорлиги» 
уюшмаси тузилган. Уюшма Амир Темур ва темурийлар даври тарихи ва 
маданиятини тарғиб қилиш борасида дунѐда биринчи тузилган ташкилотдир. 
Унинг асосий мақсади Амир Темур ва темурийлар маданияти, санъати, 
шунингдек, Буюк ипак йўлининг муҳим қисми, Шарқ ва Ғарб 
маданиятларининг чорраҳаси бўлмиш Марказий Осиѐ тарихи ва унинг жаҳон 
цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси билан кенг француз оммасини 
таништиришдан иборат. Бунинг яққол далили сифатида улар Самарқанду 
Шаҳрисабз, Бухоро-ю Ҳирот, Балху Шимолий Ҳиндистондаги тенгсиз Шарқ 
меъморчилик дурдоналарини мисол қилиб кўрсатадилар. Шу мақсадда 
уюшма турли темурхонлик кечалари, илмий анжуманлар, кўргазмалар 
ўтказиб туради. Темурийларнинг хақиқий ихлосманди бўлмиш уюшма 
аъзолари французларни машҳур тарихий «Самарқанд йўли»дан боришга, 
Амир Темур салтанати пойтахти мовий гумбазларига маҳлиѐ бўлишга, Шарқ 
уйғониш даври маданияти ва санъатидан завқланишга чорлайди. 
Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорлик ривожида 
уюшманинг муносиб ўрни бор.Шуни ҳам қайд этиш керакки, француз 
темуршунослари яратган асарлар қаторида профессор Люсьен Кереннннг 
китоб ва мақолалари алоҳида ўрин тутади. 1961 йилда Ўзбекистонга 
қилинган сафар профессорнинг ҳаѐтида бурилиш ясайди. Шу пайтдан 
бошлаб у ўз ҳаѐтини Амир Темур шахси ва темурийлар сулоласи тарихини 
ўрганишга бағишлаган 
Профессор Л.Керен ўз асарларини ѐзишдан аввал Амир Темур тўғрисида 
ѐзилган Шарқ ва Ғарб манбаларини чуқур танқидий нуқтаи назардан ўрганиб 
чиққан. Шарафиддин Али Яздий ва Ибн Арабшоҳнинг солномалари, Руи 
Гонсалес де Клавихо «Кундаликлар»и, мавжуд тарихий архив ҳужжатлари ва 
ѐзма манбалар ҳамда таниқли француз шарқшуносларининг асарлари шулар 
жумласидандир. 
Олим Соҳибқирон ҳақида улкан архив, тарихий, ашѐвий ва ҳаѐтий 
маълумотлар тўплаган. Ана шу манба ва асарларни муқояса килиб, 
таққослаб, улардан ҳар бирининг тарихий далиллар нуқтаи назаридан 
ишончли ва холис эканига баҳо берган. Натижада Амир Темурнинг 
мукаммал таржимаи ҳоли ва образини яратишга муваффақ бўлган, 
Соҳибқирон фаолиятини теран ва холис баҳолаган. 
Люсьен Керен Амир Темур шахсига холис ва мафкуравий ақидалариз 
ѐндашади. 
Илмийватарихийдалилларасосидамулоҳазаюритадивахулосаларчиқаради. 


70 
ОлимСоҳибқироншахсинитаҳлилқиларэкан, 
унингфақатҳарбийистеъдодигаэмас, балки мақсадинианиқлаб, 
унгаэришишборасидагисиѐсийзаковатига, дипломатик 
маҳоратигавабунѐдкорлигигаҳамтанберади. 
Профессор Л.Керен Амир Темурваунинг Европа 
биланалоқаларигабағишланганбирқаторасарвамақолалармуаллифидир. 
Унингэнгасосийкитоблариданбири «ТемурѐхудСоҳибқиронсалтанати» илк 
бор 1978 йилдабосилибчиққан. Унингйирикасарлариданянабири 
«ТемурдавридаСамарқандйўли» (Париж, 1990) китобиЮНЕСКОнинг 
«Ипакйўли – мулоқотларйўли» дастуридоирасидатайѐрланган. 
Люсьен 
Кереннингбукитоблариунидонғикетгантемуршуносолимларқаторигақўшгани
бежизэмас. Айниқса, 
СоҳибқироннингЕвропадагиўрнивахизматигаоидфикрларидиққатнижалбэтад
и. Олим Амир Темур Европа 
андозасидагибуюкдавлатбошлиғивамузаффарсаркарда, моҳир дипломат 
ваилм-фанҳомийсиэканиниалоҳидақайдэтган. 
Люсьен Керен «Амир Темур» номли икки қисм, олти пардали пьеса ҳам 
яратган. Қарийбўттизбешйилдавомида Амир 
Темуртўғрисидаолибборгантадқиқотларихулосасисифатидашундайдебѐзади: 
«БиртомондакаттиққўлТемуртурса, иккинчитомондаилмаҳлиниқутлаб, 
ҳимоясигаоладиганТемуртуради; биртомондабутун-
бутуншаҳарларнизабтқилувчиТемурбўлса, иккинчитомондаобидалар, 
мадрасалар, анҳорларқурдирувчивабоғларбарпоэттирувчиТемуртуради. 
Бумураккабшахсмуаррихларучунҳамжумбоқбўлибқолмоқда». 
Ўзбекистон ер юзидаги кўплаб мамлакатлар билан турли соҳаларда ўзаро 
манфаатли алоқаларни кен гйўлга қўймоқда, халқаро авфсизлик ва 
барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг барча шаклларини 
ривожлантириш йўлида изчиллик ва қатъият билан одимламоқда. Бу йўлда 
бизга буюкаждодлар, айниқса, Амир Темур мероси доим ҳамроҳдир. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling