Xulosa Foydalanilgan adabiyotlar Kirish


Download 40.08 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2023
Hajmi40.08 Kb.
#1226379
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi mustaqil ish (копия)

Асосий иш ҳақи деганда ходимнинг ҳақиқатда бажарган ёки ишлаган вақти учун ҳисобланган иш ҳақи тушунилади.
Қўшимча иш ҳақи деганда ходимга уни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек унга корхона фаолиятида эришилган ютуқлар, атоқли саналар, турли шарт –шароитлар учун асосий иш ҳақига қўшимча тарзда ҳисобланган тўловлар тушунилади. Қўшимча иш ҳақига вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлик учун ҳисобланган нафақалар, меҳнат таътили ҳақи, унвон, категория ва бошқа ажралиб турадиган тавсифлари учун бериладиган қўшимчалар, мукофатлар, моддий ёрдамлар ва компенсациялар киради.
Асосий ва қўшимча иш ҳақларини ҳисоблашга қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:
• Ишбай ишловчилар учун – бажарилган ишларнинг ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатлар ( нарядлар, маълумотномалар, ҳисоботлар, далолатномалар ва бошқалар), бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи меъёри, ишга чиқиш ҳисоби табели ( ишни коллектив тарзда бажарувчилар учун).
• Вақтбай ишловчилар учун – штат жадвали, ишга чиқиш ҳисоби табели
• Меҳнат таътилини ҳисоблаш учун – буйруқ, ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи.
• Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганликда бериладиган нафақани ҳисоблаш учун – касаллик варақаси, касаба уюшма қўмитасининг қарори ва ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи.
Асосий иш ҳақини ҳисоблаш тартиби. Ишбай иш ҳақи шаклида ишловчи ходимга асосий иш ҳақи суммаси унинг ҳақиқатда бажарган иш ҳажмини бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Масалан, ишчи ой мабойнида 100 дона маҳсулот ишлаб чиқарди. Бир бирлик маҳсулот учун иш ҳақи меъёри –300 сўм. Ишчига ҳисобланадиган иш ҳақи суммаси бу ҳолда 30000 сўмни ( 100х 300) ташкил этади.
Вақтбай иш ҳақи шаклида ишловчи ходимга асосий иш ҳақи суммаси унинг ҳақиқатда ишлаган соатлари ёки кунлари сонини бир соатлик ёки бир кунлик ўртача иш ҳақига кўпайтириш йўли билан топилади. Масалан, бухгалтернинг штат жадвали бўйича маоши –30000 сўм. Январ ойида у 15 кун тўлиқ ишлади, қолган кунлар учун касаллик варақасини тақдим этди, унинг меҳнат стажи –4 йил, болаларининг сони –2 та. Январ ойидаги календар иш кунлари сони –25. Бухгалтерга асосий иш ҳақи ҳисоблаш учун бир кунлик ўртача иш ҳақи суммаси топилади. Бизнинг мисолимизда у 1200 сўм ( 30000 : 25 ). Бухгалтернинг ҳақиқатда ишлаган кунларига ҳисобланадиган иш ҳақи суммаси 18000 сўм ( 1200 х 15).

Download 40.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling