Xulosa Foydalanilgan adabiyotlar Kirish
Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаш тартиби
Download 40.08 Kb.
|
Buxgalteriya hisobi mustaqil ish (копия)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Ишбай ишловчилар учун
- 2.Вақтбай ишловчилар учун
- Иш ҳақидан ушланмалар.
- Ихтиёрий ушланмалар
Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаш тартиби.Корхона ходимлари иш фаолиятининг биринчи йили 6 ой ишлаганларидан сўнг, кейинги йилларда эса меҳнат таътили графиги ёки ходимнинг аризасига мувофиқ меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эгадирлар. Меҳнат таътилини қайси санадан бошлаб неча кунга берилиши корхона раҳбарининг буйруғида кўрсатилади. Буйруқ асосида меҳнат таътили ҳақи қуйидаги тартибда ҳисобланади.
1.Ишбай ишловчилар учун • олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача олган иш ҳақи суммаси, шунингдек шу даврда олган мукофатларининг суммаси топилиб, ушбу сумма ишлаган ойлар сонига бўлинади. Топилган сумма ўртача бир ойлик тўлов суммасини билдиради. Айтайлик, ходимнинг ўтган йилда олган ишбай иш ҳақи суммаси 360000 сўмни, олган мукофатлари 120000 сўмни ташкил қилган, дейлик. Унда ушбу ходимга ўртача бир ойлик тўлов 40000 сўмни ( ( 360000 +120000 ) /12 ) ташкил этади. • Ўртача ойлик тўлов суммаси ойдаги ўртача иш кунлари сонига (25,4 кун) бўлинади. Топилган сумма ўртача бир кунлик тўлов суммасини билдиради. Бизнинг мисолимизда ушбу тўлов 1575 сўмни (40000:25,4) ташкил қилади. • Ўртача бир кунлик тўлов суммаси буйруқ бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сонига кўпайтирилади. Топилган сумма ходимнинг меҳнат таътили ҳақини билдиради. Агар ходимга 15 кунлик меҳнат таътили берилган бўлса, у ҳолда унинг меҳнат таътили ҳақи 23625 сўмни ( 1575 х 15 ) ташкил қилади. 2.Вақтбай ишловчилар учун -ходимнинг охирги ойдаги маоши ва ўртача бир ойлик олган мукофатлари суммаси меҳнат таътили ҳақини ҳисоблашга асос қилиб олинади. Ҳисоб-китобларнинг қолган қисми юқорида келтирилган тартибга ўхшаш тарзда амалга оширилади. Иш ҳақининг ҳисобланган барча турлари ва уларнинг жами суммаси ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда алоҳида устунчаларда кўрсатилади. Иш ҳақидан ушланмалар. Ҳисобланган иш ҳақидан турли ушланмалар қилинади, уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: • Мажбурий ушланмалар - буларга даромад солиғи, 2,5 фоизлик бюджетдан ташқари пенсия фондига ушланма, суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари бўйича ушланмалар ( алиментлар, жарималар ва бошқалар), берилган аванс суммаси, ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили ҳақи, етқазилган зарарлар киради. • Ихтиёрий ушланмалар – буларга хайрия сифатидаги ушланмалар, касаба уюшма ва бошқа уюшмаларга аъзолик тўловлари, жамғарма счётларига ушланмалар, турли коммунал хизматлар учун ушланмалар ва бошқа ходимнинг ўз аризасига кўра амалга ошириладиган бошқа ушланмалар киради. Иш ҳақидан ушланмаларнинг барча турлари ва уларнинг жами суммаси ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда алоҳида устунчаларда кўрсатилади. Меҳнат Кодексига мувофиқ (164-модда) ходимнинг иш ҳақидан ушланмаларнинг жами миқдори ҳисобланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда ҳисобот даври бошидаги қарз, шунингдек ҳисобланган жами иш ҳақи ва жами иш ҳақидан ушланмалар асосида ҳар бир ходим бўйича ҳисобот даврининг охиридаги қарз, яъни корхонанинг ходимга бўлган ёки ходимнинг корхона олдидаги қарзи, аниқланади. Download 40.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling