Xvi боб янги бобил подшолиги
Download 294.9 Kb.
|
XVI БОБ ЯНГИ БОБИЛ ПОДШОЛИГИ
ЯНГИ БОБИЛ подшолиги
565 соҳилларида ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қил-ган. Шундай қилиб, яқин ўртада яна қайтадан уруш бошла-ниши аниқ бўлиб қолган. Миср фиръавнлари Фаластип, Финикия ва Сурияни дастлаб истило қилган вақтлардан бошлаб бу мамлакатларда Мисрнинг иқтисодий ва маданий таъсири жуда кучли эди. Мисрнинг и^тисодий ва маданин таъсири-нииг излари бу мамлакатларда эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда ҳам бўлган. Фаластинда Миср тарафдорлари жуда кўп бўлган, шу жумладан, Яҳудия подшоеи Иоаким ҳам Мисрни қўллаб-қувватлаган. Яҳудиянинг Бобилдан аж: ралиб чиқиши ва Яҳудия иодшосининг Бобилга хирож тўлаш-дан бош тортиши урушпинг янгидан бошланиб кстишига баҳо-на бўлгаи. Навуходоносор Яҳудия устига қўшин тортиб келиб, Қуддус шаҳарини қамал қилган. Бобил қўшинлари Яҳудия-нинг жуда кучли қалъадан иборат бўлган бу пойтахтини уч ой қамал қилгандан кейин, охири эрамиздан аввалги 597 йилда уни олганлар. Яҳудия подшоси ғолибга таслим бўлган-дан кейин оиласи, энг кўзга кўринган зодагонлар, ҳунарманд; лар ва ҳарбий асирлар билан биргаликда мажбурий суратда Бобилга кўчиртириб олиб кетилган. Қуддуснинг машҳур ва бой ибодатхонаси талон-торож қилинган. Миср подшоси бахт-сизликка учраган иттифоқчисига ёрдамга келишға журъат эта олмагап. Шундай қилиб, Навуходоносор Фаластинда яна ўз ҳокимиятини қайтадан тиклаган. Лекин эришилган бу муваффақият ҳали Бобилнинг тўла тантанаси эмас эди. Фаластии билан Финикия янги кураш-га тайёрланаётган эди. Миср аввал қўл остида бўлиб келгаи Суриядаги ерларини сира эсидан чиқара олмасди. Миср фиръавни Уах-иб-Ра (Априй) Сурия соҳилларини эгаллаш ва бу билан Сурияда сиёсий ҳукмронлик қилиш учун зарур бўлган асосий базаларни қўлга киритиб олиш мақсадида, қўшинларга ва ҳарбий флотга бош бўлиб, Осиёга қараб от-ланган. Урушнинг бошида Миср фиръавни бирмунча ютуқ-ларга эришган. У Сидонни ишғол қилиб Финикиянинг бошқа қолган шаҳарларини ҳам таслим бўлишга мажбур этган. Қуд-дус районида урушаётган Бобил отрядлари орқага чекинишга мажбур бўлгаи. Озод килинган Яҳудия душмани Бобил ус-тидан қозонган галабасини тантана билан байрам қилаётган зди. Аммо мисрликларнинг бу ютуқлари мустаҳкам ютуҳлар бўлмай, озгина вақт давом қилган. Навуходоносор Сурияни душман қўлига топшириб туролмас эди. Бобил подшоси Су-рияга келиб, Миср қўшинларини тор-мор қилган ва уларни чекинишга мажбур этган. Бобилшшг кўп сонли армияси Қуд-дусни яна қамал қилган. Яҳудийлар ғоят шиддатли ва кўп қон тўкилган шу жаигларда бутун Яҳудия давлатининт ҳаётмамоти ҳал бўлаётганлигини сезгандай, ўз пойтахтларини қаттиқ туриб ва қаҳрамонларча мудофаа қилганлар. Бироқ яҳудийларнииг қаршилиги синдириб ташланган. Бобил қў-шинлари Қуддусни штурм билан қўлга киритиб, итоатсиз шаҳарни вайрон ва талон-торож қилганлар ҳамда унга ўт қўйиб юборганлар (эрамиздан аввалги 586 йил). Бобил подшоси исъёнчилардан қаттиқ ўч олган. Яҳудия подшоси Цидкия қолган-қутган қўшинлари билан бирга Иерихон текислигида қўлга туширилиб, кўзи кўр қилинган. Яҳудия шаҳзодалари ўлдирилган. Жуда кўп яҳудийлар асир оли-ниб, Бобилга ҳайдаб олиб кетилган. 586 йилда харобазорга айлантирилган Қуддуснинг алангаларида яҳудийларнинг эр-кин ва мустақил давлат барпо қилиш орзулари ҳам батамом пучга чиқиб барбод бўлган. Бобил подшоси Сурияда ўз ҳоки-миятини .мустаҳкамлаб, Фаластинга батамом хўжайин бўлиб олган. Аммо Навуходоносор бутун Сурия мамлакатини тамо-мила ўзига бўйсундирмоқ учун, Финикия шаҳарларини ҳам узил-кесил ўзига қаратиб олиши керак эди. Финикия дав-латининг қадимги пойтахти—-бой ва қудратли савдо шаҳри Тир бу шаҳарлар орасида олдинги ўринлардан бирини эгал-лар эди. Тир шаҳрининг аҳолиси ўз мустақиллигини мардлар-ча туриб ҳимоя қилган. Тир шаҳри шу қадар зўр кучга эга бўл-ганки, денгиздаги бир оролга қурилган ва жуда яхши мус-таҳкамланган бу шаҳарни Бобил 'Қўшинлари 13 йил мобай-нида, қамал қилиб туришга мажбур бўлган. Қамалнинг узоққа чўзилиши натижасида шаҳар ҳимоячиларининг тин-каси қуриб, улар Бобил подшосига таслим бўлишга мажбур бўлганлар. Навуходоносор Финикияни жуда оғир машаққат-лар билан эгаллаган. Бобил к.ўшинларининг олдида энди яна бир қийин вазифа, у ҳам бўлса, Мисрга сўнгги марта ва қатъий зарба бериш вазифаси турган. Бундаи асосий мақсад Мисрнинг кучларини синдириш ва уни Олд Осиёда актив сиё-сат юргиза олмайдиган қилиб қўйиш бўлган. Манбалардаги маълумотларнинг аииқ бўлмаганлиги вауларнинг тарқоқҳол-да бўлганлигидаи урушнинг қандай боргаплигини очик,-ойдин аниқлаб бўлмади. Шу сабабли, Навуходоносориинг ҳатто Мисрнинг ичкарисига кирган-кирмаганлигини ҳам аниқ айтиб бўлмайди. Бобил подшоси ҳар ҳолда Мисрга бир қадар зарар етказган бўлса керак. Мисрдаги Гелиополга яқин жойда қандайдир «Бобил» деган шаҳарнинг барпо бўлиши бу воқсалардан сал-пал дарак беради. Миср Бобилининг барпо қилиниши худди шу даврга тўғри келса керак. Лекиц Миср х.ар ҳолда ўша вақтда ҳали етарлича кучга эга бўлган. Миср фиръавни Яхмос II (Амазис) кучли флотга таяниб туриб, Кипр оролини босиб олган ва ўша ердан Финикиянинг савдо шаҳарларига хавф солган. Яхмос II бу билан Бобил-кипг Урта денгйз шаркидаги районларга таъсир этишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлган. Бобил подшоси Месопотамия, Сурия, Финикия ва Фаластиннинг ҳаммасини истило қилган бўлса х.ам, лекин бундай тез йўл билан вужудга келган подшолигининг унча мустаҳкам эмаслигини ҳар ҳолда пай-ҳар эди. Наҳрилқалб дарёси бўйидаги қояларга Миср фиръавнлари ва Осурия истилочилари эришган тантанали галабалар тўғрисидаги маълумотлар ёзилган, Навуходоносор шу ёзувлар қаторига ёздирган ўз ёзувларида юқоридаги галабалари ҳақида бир оғиз ҳам гапирмайди. Уз замонасинннг энг йирик сиёсий арбоби бўлган Бобил подшоси Бобилнинг теварак-атрофида мудофаа иншоотлари қурдириш ва бутун Бобил областини қудратли истеҳкомлар районига айлантиришга ҳаракат қилиб, қурилиш ишларига жуда зўр эътибор берган. Навуходоносор бу ишлари тўғриси-да ёзувларида муфассал айтиб ўтади. Бу жуда катта истеҳ-комлар тўғрисида грек ёзувчиларининг жумладан, Геродот-нинг асарларида очиқ-ойдин сақланган хотиралар бор. Ни-ҳоят, Бобил пойтахтида қазиш ишлари ўтказилган пайтда бу иншоотларнинг қолдиклари топилган. Қазиш натижасида Бобилнинг атрофи уч қават девор билан ўралганлиги ва бу деворлардан бирининг қалинлиги 7 метр, иккинчисининг қа-линлиги 7,8 метр, учинчисининг цалинлиги 3,3 метр бўлган-лиги аниқланди; шу билан бирга учинчи, энг сўнгги девор-нинг орқасида айлана хандақ бўлган. Шу деворлардан бири 8,36 метр кенгликдаги мииоралар билан мустаҳкамланган бўлиб, бу минораларнинг xaip қайснси орасидаги масофа 44 метрдан бўлган. Археологлар ана шундай миноралардан 15 тасининг қолдиқларини топганлар. Демак, деворларнинг бошидан то охиригача 300 дан кўпроқ шундай миноралар бўл-ган деб фараз қилмоқ мумкии. Гидротехника иншоотларининг мураккаб системаси шундай булгаики, душман яқинлашиб келган тақдирда Бобил областини ўраб турган паст текис-ликни бутунлай сувга бостириш мумкин бўлган. Подшо ўз ёзувида шу ҳақда бундай деб ёзган: «Евуз ниятли душман Бобил остоналарига яқин кела олмасии учун, мен мамлакатни осмонга жўш урган тўлқинлар каби қудратли сувлар билан ўраттирдим. Бу сувлардан кечиб ўтиш шўр сувли буюк ден-гиздан сузиб ўтиш билан баравардир». Навуходоносор истилочилик сиёсатини изчиллик билан олиб бориб, бу масалага боглиқ ҳамма нарсада ўзидан бурун ўтган истилочиларга, Миср фиръавнлари ва Осурия подшо-ларига тақлид қилган. Бобил подшоси ўзининг қудрат ва шав-катини бутун дунёга кўрсатиш ва, шу билан бир вацтда, ўз династиясини Бобилнинг олий коҳинлари томонидан доим қўллаб-қўлтиқланишига з-ришиш учун жуда катта қурилиш ишларини қтаитиб юборган. Бу қурилиш ишлари натижасида Бобил дунёнинг энг гўзал пойтахтига, хароб қилинган Нине-виянинг ўтмишидаги қудратига ва Мисрнинг ўтмишда улуғ-вор бўлган Фива шаҳрига тенг келадиган ҳашаматли шаҳарга Download 294.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling