Xviii-хiх асрларда псиxологиянинг ривожланиши


Сен тақдири азални эмас, аввало ўзингни енгишга ҳаракат қил. Дунёни тартибга солишга уринма, энг аввал ўз истакларингни бошқара бил


Download 32.77 Kb.
bet3/8
Sana04.02.2023
Hajmi32.77 Kb.
#1160570
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Сен тақдири азални эмас, аввало ўзингни енгишга ҳаракат қил. Дунёни тартибга солишга уринма, энг аввал ўз истакларингни бошқара бил.
Ўзликни англашдан кўра сермаҳсулроқ машғулот йўқдир.
Декарт дуалист, яъни ҳам идеализм ва ҳам материализмни ёқлаган.
Декартнинг биринчи оппоненти бўлиб голландиялик файласуф Баррух Спиноза чиқди. Гегелнинг фикрича Б.Спиноза Декарт фалсафасидаги дуализмни олиб ташлади. Унга кўра ягона ва абадий ажралмас хусусиятларга эга бўлган субстанция - бу табиат. Шунинг учун одамни субстанциялар учрашадиган «жой» сифатида Спиноза инкор этади. Одам бир бутун моддий ва руҳий мавжудот деб билади. Ўзининг энг машҳур психологик асари «Этика»да файласуф дастлаб субстанциялар масаласида тўхталади. Шу ерданоқ унинг қарашлари Декартнинг қарашларидан узоқлашади. Декартдан фарқли равишда Спиноза монестик таълимотни илгари сурди. Субстанция деганда Спиноза биздан ташқарида жойлашган табиатни тушунади. Бу субстанция ўз навбатида бир қанча хусусиятларга эга бўлиб, инсон уларнинг фақат иккитаси - тана ва фикрни билади. Шунинг учун руҳ ва тана битта индивидуални, яъни фикрлайдиган танани ташкил этади. Алоҳида руҳий субстанциянинг борлигини Спиноза инкор этади, лекин материя ва тафаккур бирлиги муаммосини охирида очиб беролмади. Субстанциялар таълимоти асосида Спиноза инсонинг ҳиссий ҳолатлари кўпроқ аффектлар масаласини ёритиб берди. ¤зининг аффектлар ҳақидаги таълимотида аффектларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг табиати: одамларнинг аффектларга қуллиги ва аффектларнинг кучи; инсон озодлиги ва инсон ақлининг кучи масалалари юзасидан тўхталди. Аффектларни Спиноза табиий ҳодиса деб билади. Аффектлар орасидан Спиноза З тасини алоҳида ажратиб кўрсатади. 1. Хоҳлаш. 2. Қониқиш. 3. Қониқмаслик. Қолган барча эмоциялар шулардан пайдо бўлади, деб ҳисоблайди Спиноза. Спиноза аффектлар бутунлай инсон иродасига боғлиқ ва уларни тўлиқ бошқариш мумкин, деган фикрга қўшилмайди. Бу борада у аффектларни инсон устида ўтказадиган ҳукмронлиги ҳақида фикр юритади. Барча аффектлар Спинозанинг фикрича инсонни шундай ҳолатга олиб келадики, бунда у ўз-ўзини бошқара олмайди. Тасодифларга қарам бўлиб, аниқлик кўз олдида, ноаниқлик томон боради, озодлик эса аффектларга эргашишда эмас, балки уларни ақлга бўйсун-диришдир.
Спинозани фикрича қалбларни қурол билан эмас, меҳр мухаббат ва олийжаноблик воситасида забт этиш мумкин.
Спиноза психологияси онгнинг психологик объект сифатида шаклланиши йўлидаги Декартдан кейинги муҳим қадам бўлди.

Download 32.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling