Xviii-хiх асрларда псиxологиянинг ривожланиши


Декарт дуализмининг танқид қилинишидан бошқа йўналиш англиялик файласуф Томас Гоббс номи билан боғлиқ


Download 32.77 Kb.
bet4/8
Sana04.02.2023
Hajmi32.77 Kb.
#1160570
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Декарт дуализмининг танқид қилинишидан бошқа йўналиш англиялик файласуф Томас Гоббс номи билан боғлиқ. Гоббс руҳни алоҳида мавжудлик сифатида мутлақо инкор этди. Унинг фикрича дунёда Галилей томонидан очилган механика қонунларига бўйсунувчи моддий таналардан бошқа ҳеч нарса йўқ.
Мен катта масалалар хусусида узоқ баҳслашиб, ҳеч нарсага эриша олмагандан кўра, арзимас нарсаларга оид кичик бир ҳақиқатни кашф этишни афзал кўраман- дейди Гоббс.
Унинг қуйидаги асарлари маълум: «Фалсафа асослари» (1640-1658), «Фуқаро ҳақида» (1642), «Жисм ҳақида» ( 1655), «Инсон ҳақида» (1658), «Левиафан» (1658).
Файласуфнинг атрофида уни кўролмайдиганлар кўп эди. Шу боис Томас Гоббсни кексайган чоғида даҳрийликда айблайдилар. Унинг «Фуқаро ҳақида» ва «Левиафан» номли китоблари руҳонийлар томонидан тақиқланган адабиётлар рўйхатига киритилади. Гоббс сўққабошликда ҳаёт кечирган.
Галилео Галилей ҳаёти: (1564 - 1642)
Италиялик қомусий олим: риёзиётчи, фалакиётшунос, файласуф, табииётшунос аллома Галилео Галилей Пиза шаҳрида дунёга келди.
У обрўли, бироқ камбағаллашган аслзода оилага мансуб эди. Отаси Галилейнинг ҳаким бўлишини орзу қиларди. Шу боис у Пиза дорилфунунининг тиббиёт қуллиётига ўқишга кирди. Лекин Галилейдаги риёзиётга бўлган қизиқиш устунлик қилди.
Галилей аввал ибодатхона мактабида, кейин дорилфунунда ўқиди. У Архимедни ўзига устоз деб билган.
1589 йилда Галилей Пиза дорилфунунида профессор илмий унвонини олди. У дорилфунунда дарс бериш билан бир вақтда механика ва фалакиётшуносликка оид қатор тадқиқот ишларини олиб бориб, жисмларнинг тушиши, уларнинг қиялик сиртдаги ҳаракати қонунларини ўрганди. Шунингдек, осмон жисмларининг ҳаракатини кузатди.
Галилео Галилей ўз тадқиқотларига таянган ҳолда Арастунинг Коинот тузилиши ва механик ҳолатига доир таълимоти хато эканини маълум қилди. Дорилфунун ўқитувчилари ва дин пешволари унинг бу фикрига қарши чиқишди. Оқибатда олим Пизани тарк этишга мажбур бўлди.
Галилей 1592-1610 йилларда Падуан дорилфунунининг риёзиёт кафедрасида ишлади.
Олим 1609 йилда телескопни ихтиро қилди. Бу илк телескоп орқали осмон жисмларини 30 баравар катталикда кўриш мумкин эди.
Олим 1610 йилдан Флоренция герцоги саройида хизмат қила бошлади.
Галилей Ойдаги кратерлар ва тоғ тизмаларини аниқлади. Муштарийнинг йўлдоши, Қуёшдаги доғлар, Зуҳра сайёраси фазалари, Зуҳалнинг ҳалқаларини кашф этди.
1633 йилда руҳонийлар Галилейнинг «Оламнинг икки тизими ҳақидаги суҳбатлар» номли асарини муҳокама қилиб, унда илгари сурилган фикрларни (Ернинг Қуёш атрофида айланиши, Қуёшнинг эса тинч туриши) рад этдилар. Рим папаси Галилей устида суд олиб бориш тўғрисида кўрсатма берди. Ёши 70ни қоралаб қолган хаста Галилейни Римга келтириб, зўрлик билан сайёралар оламига оид фикрларидан воз кечишга мажбур қилдилар.

Download 32.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling