Якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг мазмун-моҳияти ва ўтказиш услубиёти
Download 74.38 Kb.
|
Якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг мазмун-моҳияти ва ўтказиш услубиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меланхолик
- Ҳарбий фаолиятда иродавий ҳаракатлар.
- Ирода
Холерик - суст сензитивлик хусусиятига эга. Жуда фаол ва реактив. Кўпинча реактивлиги фаолликдан устун келади. Бетоқат, серзарда, тинимсиз.
Сангвинликка қараганда силлиқроқ, лекин кўпроқ қотиб қолган. Қизиқишлари, интилишлари барқарор, хатти-ҳаракатларда қатъийлик мавжуд. Бироқ диққатни бир жойга тўплашда қийналади. Нутқ суръати тез, экстроверт ва ҳоказо. Холерик ҳам сангвиник каби жанговар, курашчан. Флегматик - сензитивлиги суст, ҳис-туйғуси (эмоцияси) кам ўзгарувчан, шунга кўра бундай шахсни кулдириш, жаҳлини чиқариш, кайфиятини бузиш қийин. Кўнгилсиз ҳодиса хавф-хатар ҳақидаги хабарга хотиржамлик билан муносабатда бўлади. Вазмин, кам ҳаракат. Имо-ишораси, мимикаси кўзга яққол ташланмайди. Лекин серғайрат, ишчан, фаол, чидамли, матонатли. Нутқ ва ҳаракат суръати суст. Фаросати унча яхши эмас. Диққатни тўплаши осойишта. қотиб қолган. Диққатни кўчириш қийин. Кам гап, ичимдагини топ дейдиганлирдан. Янгиликни қабул қилиши мураккаб. Ташқи таассуротларга сустлик билан жавоб қайтаради, интроверт. Бундай темпераментли ҳарбий хизматчилар ҳарбий фаолиятга тезда кўникиб кетолмайдилар ва уларда жанговарлик даражаси паст бўлади. Меланхолик - сензитивлиги юксак. Тортинчоқ, ғайратсиз. Аразчан, хафахон. Жимгина йиғлайди, кам кулади. қатъийлиги ва мустақиллиги паст. Тез чарчайди. Дангаса, диққати барқарор. Ҳис-туйғуси секин ўзгаради. Интроверт. Ҳарбий фаолият учун бу темперамент вакили талабга тўлиқ жавоб бериши қийин. Қобилият ҳар бир инсоннинг ўзига хос индивидуал хусусияти бўлиб, у маълум фаолиятда намоён бўлади. Офицер бўйсинувчилар билан ишлар экан, уларни кўзатиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос ижобий жиҳатларга эга эканлигини англайди. Шу сабаб, офицердан улар ҳақида маълумот сўрасак, ким нимани яхши уддалай олишини айтиб бера олади. Айнан субъектнинг бошқаларга нисбатан муайян вазифани осон бажаришига имкон берадиган индивидуал хусусияти – қобилият деб аталади. Ҳарбий фаолиятда иродавий ҳаракатлар. Ҳар қандай фаолият давомида инсондан уни амалга ошириш учун чидам, хоҳиш, истак талаб этилади. Ҳарбий хизмат фаолиятида берилган топшириқларни амалга ошириш учун санаб ўтилган жиҳатларнинг энг юқори кўриниши талаб этилади. Бу кучнинг номи иродадир. Ирода – маълум вазифани бажариш учун инсоннинг ўзини мажбурлашиши. Ирода шахс фаоллиги шакли ҳисобланиб, бу кишининг олдига қўйилган мақсадларига эришишда қийинчиликларни енгиб ўтишга қаратилган фаолияти ва хулқ-атворини онгли равишда ташкил қилиши ва ўз-ўзини бошқаришидир. Ирода машаққатли меҳнат жараёнида пайдо бўлади ва шаклланади. Ирода ўзаро боғлиқ иккита вазифанинг - ундовчи ва тормозлаш вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларда ўзини намоён килади. Download 74.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling