Якубжонова Мафтунахон Исломжон қизининг фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


Download 42.5 Kb.
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi42.5 Kb.
#1018964
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
4. Якубжонова М. Эълон матни


Якубжонова Мафтунахон Исломжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон



  1. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2021.1.PhD/Ped2405
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Нафасов Дониёр Шернафасович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиамаданиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогика олий таълим муассасалари талабалари медиамаданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнига медиа- тушунчаларни фалсафий, маданиятшунослик, ахборот, атрибутив, педагогик, ижтимоий-психологик ёндашувлар асосида жорий этиш ва медиамаданиятининг релаксацион, бадиий-эстетик, интеграцион, тарбиявий, ахборот, коммуникацион, мафкуравий функцияларини аниқлаш асосида кенгайтирилган;
талабаларнинг медиамаданий сифатларини ривожлантириш жараёни дидактик ўқув материалларини медиамаданиятнинг мотивацион (ахборот фаоллиги йўналишини белгиловчи мақсад ва мотивларни тавсифлайди), интеллектуал ва когнитив (атрофдаги воқеликни идрок этиш, баҳолаш, таҳлил қилиш имконини беради), коммуникатив (ахборот алмашинуви ва мулоқот нормаларини тавсифлайди), ҳиссий-иродавий (шахснинг ахборот фаолияти натижадорлигини аниқлайди) таркибий қисмлари асосида тайёрлаш механизми ишлаб чиқилган;
талабалар медиамаданиятини ривожлантириш мазмуни таълим жараёнига ривожлантирувчи wеb-портфолио (developmental web-portfolio), идрок этувчи wеb-портфолио (reflective web-portfolio) ва тақдим этувчи wеb-портфолио (reflective web-portfolio) медиа-маданий технологияларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар медиамаданиятини ривожлантиришнинг таркибий ва функционал модели маданий мувофиқлик, семиотиклик, субъективлик, фаолият, инсонпарварлаштириш, интеграция, ижодкорлик ва муваффақият тамойиллари ҳамда талаба шахсининг медиа компетентлигини ривожлантириш учун аниқланган ташкилий-педагогик шарт-шароитлар тўплами (фаоллик, мақбуллик, коммуникативлик, ижодкорлик, муаммолилик) асосида такомиллаштирилган.

Download 42.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling