Якуний назорат/ Фалсафа/ 13-вариант


Download 21.3 Kb.
Sana24.01.2023
Hajmi21.3 Kb.
#1116810
Bog'liq
13-éÇÉêÇìÆ


Якуний назорат/ Фалсафа/ 13-вариант



ФАЛСАФА ФАНИДАН ЯКУНИЙ НАЗОРАТ
ТЕСТ СИНОВИ

1. Қайси қаторда “гносеология”га тўғри жавоб берилган?


А) Оламнинг асосида нима ётади, деган саволга жавоб
Б) Оламнинг ўзгаришини тан олади;
В) Оламни билиш мумкинлигини тан олади
Г) Оламни билиб бўлмайди, деб ҳисоблайди;
2.Қадимги ҳинд фалсафасининг асосий ёдгорликлари?
А) «Арфист қўшиғи”, “Авесто”;
Б) «Таврот”, “Ведалар”;
В) «Авесто”, “ Упанишадалар”;
Г) «Ведалар”, “Упанишадалар”;
3. Қадимги Хитой фалсафасининг асосий оқимлари?
А) Конфуцийлик, зардўштийлик
Б) Даосизм, монизм;
В) Конфуцийлик, даосизм;
Г) Конфуцийлик, монийлик
4. Қадимги юнон фалсафасида “ғоялар дунёси ва нарсалар дунёси” таълимотининг асосчиси?
А) Фалес; Б) Анаксимандр;
В) Афлотун; Г) Арасту
5.“Оқиб турган дарёга икки марта тушиб бўлмайди” деган фикр асосчиси:
А) Арасту; Б) Гераклит
В) Афлотун; Г) Эпикур
6. Атомистик назарияга асос солган қадимги юнон файласуфи?
А) Анаксимен; Б) Пифагор;
В) Демокрит; Г) Лукреций
7. Оламдаги барча нарса-ҳодисаларнинг сабаби ўт (олов)деб ҳисоблаган файласуф?
А) Сократ Б) Левклипп
В) Анаксимен Г) Гераклит
8. Марказий Осиё мутафаккирларидан “Муаллими ас-соний” (Иккинчи муаллим”) унвонига сазовор бўлган?
А) Ибн Сино; Б) Беруний;
В) Фарғоний; Г) Форобий
9. Фалсафанинг эвристик функцияси?
А) фалсафанинг практик ахамияти
Б) табиат , жамият ва инсон тафаккури ривожланиши қонуниятларини кашф этиш;
В) оламнинг мавжудлигини эътироф этиш;
Г) тўғри жавоб йўқ
10. Фалсафанинг тарбиявий функцияси?
А) табиат ҳодисаларини тадқиқ этиш
Б) жамият ҳодисаларини илмий ўрганиш ;
В) инсоннинг маънавий баркамоллигини таъминлаш ;
Г) тафаккур ҳодисаларини ўрганиш
11. Фалсафанинг праксиологик функцияси?
А) моддий манфаатдорликни ифодалашда
Б) билимларни ҳосил қилишда
В) кундалик эҳтиёжларни қондиришда ;
Г) назарияни амалиётга жорий этиш услублари ва воситаларини аниқлашда;
12. Мустақиллик шароитида ўзбек фалсафаси янгиланишининг зарурий асослари?
А) моддий - иқтисодий асослар;
Б) ижтимоий - сиёсий асослар;
В) маънавий асослар
Г) юқоридагиларнинг бирлиги;
13. Формал мантиқ нимани ўрганади?
А) тафаккурнинг вужудга келишини; Б) тафаккур тараққиётини;
В) тўғри тафаккур шакллари ва қонунларини Г) фикрнинг конкрет мазмуни;
14. Эркинлик - инсоннинг якка ўзи томонидан яратиладиган ички руҳий ҳолат, деб ҳисоблайди?
А) мантиқий позитивизм;
Б) руҳий таҳлил фалсафаси;
В) экзистенциализм;
Г) фрейдизм
15. Европа фалсафасида эмпиризм оқими асосчиси, “куч - билимдадир” иборасининг муаллифи?
А) Гольбах; Б) Гельвеций;
В) Фрэнсис Бэкон; Г) Дени Дидро;
16. “ Ахлоқшунослик фанининг ижтимоий омилларига нималар киради?
А. Назарий, ахлоқий, амалий.
Б. Маънавий, иқтисодий, амалий.
В. Тарбиявий, ахлоқий, хулқий.
Г. Барчаси тўғри.
17. “Ақлга мувофиқ нарсаларнинг барчаси мавжуд, мавжуд нарсаларнинг барчаси ақлга мувофиқ” ғоясининг муаллифи?
А) Шеллинг Б) Кант
В) Гегель Г) Декарт
18. Эстетиканинг ҳаётдаги салбий жиҳатларини, инсонларнинг баъзи муносабатларининг кулги асосида ифода этадиган тушунчаси?
А) Кулгулилик. Б) Фожиявийлик.
В) Гўзаллик. Г) Хунуклик
19. “Талаба қизариб кетди, демак у айибдор”. Бу муҳокамада етарли асос қонунининг талаби бузилганми?
А) бузилган Б) бузилмаган;
В) номаълум; Г) қисман бузилган;
20. Эстетиканинг маҳобатлиликни, салобатлиликни ифода этадиган тушунчаси?
А)Улуғворлик Б)Гўзаллик.
В) Моҳият. Г) Шакл
21. Ҳаракатнинг фалсафий жиҳатдан асосий турлари, булар -
А) механик, иссиқлик, биологик, электр;
Б) физикавий, химиявий, механик, геологик;
В) ижтимоий, биологик, физикавий, ёруғлик;
Г) механик, физикавий, химиявий, биологик, ижтимоий;
22. Ривожланишнинг фалсафий маъноси, бу:
А) ҳар қандай ўзгариш - ривожланишдир;
Б) ривожланиш ташқи ўзгаришлар маҳсули;
В) ривожланиш - муайян тизимда рўй берадиган миқдорий ва
сифатий ўзгаришдир;
Г) ривожланиш фақат тўғри чизиқ бўйлаб амал қиладиган ҳаракатдир;
23. Фазо тушунчаси қуйидагиларни ифодалайди:
А) нарсаларнинг катта-кичиклигини;
Б) нарсаларнинг узунлигини
В) нарсаларнинг кўлами, ҳажми, ўзаро жойлашиш тартиби,
Г) юқоридагиларнинг ҳаммаси
24. Билиш босқичлари қайси қаторда берилган?
А) Сезги, тушунча, ҳиссий идрок;
Б) ҳиссий билиш, ақлий билиш;
В) ақлий билиш, тасаввур, хаёл;
Г) хулоса, тушунча, тасаввур;
25. Билиш жараёни қуйидагиларни очишга қаратилган:
А) практикани; Б) ҳақиқатни;
В) воқеалар тартибини;
Г) тарихий ҳодисаларни;
26.“Борлиқ” тушунчаси билан мавжудлик ва реаллик тушунчалари ўртасидаги муносабатни белгиланг:
А) борлиқ - реаллик ифодаси;
Б) борлиқнинг ҳозирги пайтда намоён бўладиган қисми-мавжудлик;
В) реаллик мавжудликнинг ҳаммага аён, улар тан олган қисми;
Г) борлиқ - мавжудлик ва реалликнинг мажмуи;
27. Борлиқнинг атрибутлари: бу-
А) мавжудлиги, реаллиги;
Б) ҳаракат, фазо, вақт;
В) инъикос, онг;
Г) ҳаракат, фазо, вақт, инъикос, онг
28. Тушунчанинг ҳажмида нима ифода қилинади?
А) предметнинг эгаллаб турган жойи
Б) тушунчада акс эттирилган предметлар йиғиндиси
В) миқдор жиҳатдан аниқ бўлган предметлар;
Г) тушунча акс эттирилган предметлар моҳияти.
29. Ҳаракатнинг манбалари, булар:
А) муайян тизимдаги ички ўзаро таъсирлар;
Б) ташқаридан бўладиган таъсирлар
В) фикрдаги мантиқий зиддиятлар;
Г) “ташқи туртки”
30. Руҳий дунё инсон борлиғининг муҳим жиҳати экинлигидан келиб чиқиб, унинг ўзига хос модели - “у”, “мен”, “мендан юқори”ни яратган файласуф”:
А) Ницше; Б) Фрейд;
В) Бергсон; Г) Хайдеггер;


Сана: ___________
Йўналиш_____________________
Курс __________Гуруҳ__________


Ф.И.Ш _____________________________________________Имзо ___________





Download 21.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling