Янги даврнинг дастлабки боскичида хорижий Мамлакатларда жисмоний тарбия


Жисмоний маданиятнинг назарий-илмий асослари


Download 122.86 Kb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi122.86 Kb.
#1525932
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
jt 1

Жисмоний маданиятнинг назарий-илмий асослари
ва тараккиёти.

Муайян ишлаб чикариш кучларининг жадал суръатлар билан ўсиб бориши янги даврнинг дастлабки боскичидаёк фан техника ва табиий фанларнинг умумий тараккиёти учун хизмат килди. Табиатни ўрганиш табиёт, жумладан жисмоний тарбия фаннинг тараккий этишида улкан рол ўйнаган натомия ва одам физиологияси сохасида мухим кашфиётлар килинишига олиб келди.


Леонардо да Винчи томонидан амалга оширилган биомеханика тадкикотлари, Везалий, Гарвей ва сўнги Ўрта аср даврининг охирларида яшаб ижод килган бошка олимлар томонидан амалга оширилган анатомия ва физиология борасидаги кашфиётлар инсон организмнинг тузилиши ва вазифаларини бундан кейин ўрганиш учун асос яратиб берди. XVIII асрнинг охирларидаёк бу тадккикотлар натижаларини жисмоний тарбия фанига тадбик этган холда фойдаланиш учун жиддий ўринишлар бўлди.
Жон Локк (Англия). Жон-Жак Руссо (Франция). Иогани Песталоции (Швейцария) нинг педагогик карашлари ва XVIII асрнинг охирида немис фалантропинларининг педагогика тажрибаси жисмоний тарбиянинг назарияси ва амалиётининг тараккий этишига жуда катта таъсир кўрсатди.


Жон Локк (1632-1704 йиллар).

Жон Локк инглиз буржуа инкилоби даврининг кўзга кўринган файласуви ва педагоги эди. У фалсафа ва педагогика ўша давр эхтиёжи ва унга кўшилган дворянларнинг манфаатларини ифодалади. Ўзининг махсус асарида кирол хокимиятининг табиийлиги ва илохийлиги назариясига, ахлокий тушунчаларнинг тугмалигига кескин каршилик кўрсатди ва педагогика сохасидаги котиб колган методларга кескин зарба берди.


Локк кишининг ички ва ташки тажрибасини билиш манбаи деб хисоблади. Унинг фикрича, ташки тажриба реал мавжуд бўлган ташки моддий дунё бўлиб, у киши томонидан ўз сезги органлари (тасаввури) оркали идрок килинади, ички тажрибаси эса инсон калбининг фаолияти (рефлексия) дир. У сезиш органларини ўстириш тўгрисидаги, яъни кишини жисмоний жихатдан тарбиялаш тўгрисидаги фикридан хулоса чикаради.
Ўша вактларда сиёсий ва иктисодий хукмронликни кўлга киритган буржуазиянинг амалий эхтиёжлари ва билиш манбаи сифатида сезиш органларини такомиллаштириш зурурлиги хикидаги фалсафий хулоса Локк педагогик карашларининг ва у илгари сурган жисмоний тарбия тизимисининг майдонга келишига кулай шароит яратди. Локк сезиш органларини (сезиш, хид билиш, кўриш, эшитиш органларини) такомиллаштириш, харакат органлари (кўл, оёк) ни ўстириш, танани чиниктириш, фойдали амалий кўникмалар (сузиш, отда юриш, эшкак эшиш, киличбозлик, отиш) хосил килиш, жисмоний кучларни максимал даражада ишга солиш учун ирода кучи ва кобилиятни камол топтириш зарурлигини ишончили далиллар билан исботлайди. Бундан ташкари, у чиройли киликларни, бал раксларини ва ташки кўринишда «аслзода» ларни оддий кишилардан ажратиб турувчи бошка назокатли аломатларни ўрганишни тавсия килди. Унинг фикрича, бу турли жисмоний тарбия мусобака-ўйин методлари билан амалга оширилиши керак.
Жон Локк Коменскийдан фаркли ўларок, жамоа бўлиб тайёргарлик килиш тарафдори эмасди. Унинг учун жисмоний тарбия масалалари бўйича назарий концепсия Ювеналнинг «Соглом тандан, соглом рух» назариясига асосланган бўлиб рационализм ва фойдалиликка интилиш тавсифида бўлган. Инсон учун энг аввало, саломатликни мустахкамлаш танани мунтазам парваришлар, максадга йўналтирилган жисмоний машгулот, ёкимли киликлар ва ишончилик бўлиши зарур деб хисобларди. Бирок жисмоний машк турларига тегишли бўлган масалаларда унинг синфий характери намоён булади. Шунинг учун у отда юришни факат саломатлик мустахкамлаш воситаси, киличбозликни эса ўз ўзини химоя килиш сифатида карарди.
У тантанали суратда билдирди, кўнгил очиш ва дам олиш хукукига факат фаол фаолият олиб борадиган инсон эга бўлиши мумкин. Шу билан бир вактда у фаол дам олишга нисбатан бахсли карашларга хам асос солди. Унинг мохияти шундан иборат эди, чарчаган танадан нагрузка (юкланма) ни туширишда бизнинг фаолиятимиздаги янги йўналишни танлаш йўлидир.
Локкнинг сезиш органларини ўстириш хамда, одам танасини чиниктириш ва жисмоний жихатдан тарбиялаш тўгрисидаги таълимоти прогрессив таълимот эди. У ўз тарбия тизимини халк учун эмас, балки бадавлат оммалар ва уларнинг болалари учун мулжаллади. Унинг педагогик гоялари ўша даврдаги педагоглар ўртасида оммалашди. Бу гоялар инглиз ўкув юртларидаги жисмоний тарбия тажрибасига катта таъсир кўрсатди.



Download 122.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling