Янги даврнинг дастлабки боскичида хорижий Мамлакатларда жисмоний тарбия


Download 122.86 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi122.86 Kb.
#1525932
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
jt 1

Филантропинлар.

Локк Руссо, Песталоццининг педагогик гоялари ва маърифатпарварлик фаолияти таъсирида кўпгина мамлакатларда болаларнинг жисмоний тарбиясига ёрдам берувчи жамиятлар пайдо бўла бошлади, янги йўналишдаги мактаблар ва гимнастикага доир гўлланмалар вужудга келди.


Шуни таъкидлаш керакки, ўша вактда «гимнастика» тушунчаси жисмоний тарбиянинг барча маълум услуб ва воситаларининг йигиндисини англатарди.
XVIII асрнинг 70-90 йилларида янги йўналишдаги мактаблар герман давлатларида хам пайдо бўлди. Булар филантропинлар ёки инсонсевар мактаблар эди. Филантропинлар ўкитувчиларини академистлар, педагогистлар ва фабулянтларга бўлган. Академистлар-аслзодаларнинг болалари, педагогистлар амалдорларнинг болалари ва фабулянтлар мехнаткашларнинг болалари эди. Филантропинлардаги гимнастика, югуриш, сакраш, тирмашиб чикиш, иргитиш ёки улоктириш, ўйинлар, огирлик кўтариш ва бир жойдан иккинчи жойга ташиш, курашиш хамда таёклар билан ва турникда килинадиган машклардан ташкил топган эди.
Филантропинлардаги гимнастиканинг энг машхур рахбарлари Дессуас филантропинида Фит (1763-1836) ва Шнепфеиталь филантропинида Гутс Мутс (1759-1836) эди. Уларнинг иккаласи хам факат гимнастика дарсларидангина ўтиб колмасдан, балки шу билан бирга, жисмоний тарбия масалаларига доир бир канча китоблар хам ёзган эдилар.
Фит «Жисмоний тарбия энциклопедияси тажрибалари» номли уч томли китоб яратди. Бу китобларда Фит ўша вактларда кадимги дунёда ва ўрта асрлардаги жисмоний тарбия тарихида маълум бўлган фактларни баён этди, жисмоний тарбиянинг мухим эканлигини назарий жихатдан асослаб беришга ва жисмоний машклар техникасини хамда уларни ўкитиш методикасини баён этишга харакат килди. Фитнинг жисмоний машкларни биокимёвий тахлил килишга уриниши унинг асаридаги энг мухим масалалардандир.
Бундан ташкари, унинг хар йили оммавий мусобакалар ўтказиб турилиши зарурлигини асослашга ва бу мусобакаларни ўтказиш тартибини тасвирлаб беришга бўлган уринишларини хам таъкидлаб ўтмок керак.
Гутс-Мутс «Ёшлар учун гимнастика» китобини ёзди: бу китоб герман давлатларида ва Европанинг бошка давлатларида бир неча бор кайта нашр этилди. Дания, Швеция ва Швецарияда шу китоб, асосида дарс берилар эди. Бу китобнинг оммалашиб кетишига сабаб шуки, автор ундаги назарий фикрларни жисмоний машкларнинг жонли тасвири ва уларни кўлланиш методикаси билан кўшиб бера олган. Масалан, у мехнат харакатлари билан жисмоний машклар ўртасидаги одамнинг гайрати инсон ихтиёридан четда бўлган буюмларни, шунингдек жисмоний машклар эса инсоннинг ўзидаги бойликларни яратишга каратилади. Шунингдек мехнат кишини чарчатади, деб ёзган эди у,-жисмоний машклар эса яхши кайфият ва кувнок кечинмалар хосил килади. Лекин яхши таксимланган кўл мехнати маълум даражада танани такомиллаштириши мумкинлигини инкор килмаслик керак, аммо кўл мехнати шу максадга буйсунганлиги учун унинг ўзи гимнастиканинг бир кисми бўлиб колади.
Гутс – Мутснинг фикрича, гимнастика мускулларни мустахкамлаши, коп алмашинишини тезлаштириб бериши, баданни чиниктириши, танадаги айрим мускуллар ва фойдали харакатлар килиш малакасини ўстириши ва сезиш органларини такомиллаштириши лозим. Гутс-Мутс тасвирланган гимнастика машклари орасида курашиш, югуриш, сакраш, улоктириш ёки иргитиш, сузиш, арконга, лангарчуп, шоти ва дарахтга тирмашиб чикишга доир машклар, шунингдек кўл мехнати ва ўйинлар кўзга кўринарли ўринни эгаллайди.



Download 122.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling