Янги даврнинг дастлабки боскичида хорижий Мамлакатларда жисмоний тарбия
Download 122.86 Kb.
|
jt 1
Турнерчилик харакатлари.
Герман давлатларида турнерчилик харакатининг асосчиларидан бири Фридрих Ян (1778-1852) хисобланади. 1810 йили у Хазенхайддаги гимнастика майдонида ёшларнинг харбийлаштирилган ўйинларини ўтказа бошлади. 1811 йилдаёк бу майдонга гимнастика снарядлари (турник, тирмашиб чикиш учун мачта ва нарвонлар, кушпиялар ва бошкалар) ўрнатилган эди. Ян «гимнастика» сўзини «турикуист» (эпчиллик санъати) сўзи билан алмаштирди, гимнастикачиларини эса турнерлар деб атади. Ян ўз ходилари Фризен, Эйзелен ва бошкалар ёрдамида гимнастика снарядларида машк бажариш техникасини ишлаб чикди. 1850 йилларда жисмоний тарбия (гимнастика) ўкув юртларида жорий этила бошланди. Мактаб гимнастикасининг энг кўзга кўринган арбоблардан бири Адольф Шписс (1810-1853) эди. У бир неча йил давомида Ҳвецарияда ишлади ва ўзининг тўрт кисмдан иборат бўлган «гимнастика санъати тўгрисидаги таълимот2 номли китобини ёзди. Аслида Шписс немис турнерини мактаб машгулотлари шароитида мослаштирди. У асосан барча эски машкларни саклаб колиб, мактаб машгулотларини уюштиришга мухим эътибор берди. Дастлаб дарснинг маълум структурасини ўрнатди. Синфда тартиб ўрнатиш максадида дарс «тартибли» машклар деб аталадиган, асосан сафланиш машкларидан иборат бўлган машклар билан бошланар эди. Шундан иборат бўлган машклар билан бошланар эди. Шундан кейин «эркин машклар» бажарилар эди. Снарядларсиз бажариладиган машклар ана шундай деб аталар эди. Бу ерда Шписс илгари Песталоцци томонидан тавсия этилган элементлар машклардан фойдаланди ва ўзининг хам худди шундай хилдаги бир канча машкларни ишлаб чикди. Бундан кейин Гутс-Мутс ва Ян томонидан тавсия этилган, снарядларда бажариладиган машклар бажарилар эди. киска вакт ичида ўкувчиларнинг кўп сонли машкларни бажаришлар учун имконият яратиш максадида снарядлар гурухллаштириб (турник, лангар чўп, кушпоялар вах.к.) катор килиб кўйилган. Бу эса бир вактнинг ўзида жуда кўп ўкувчиларнинг машк бажаришига имкон берарди. Нихоят, бутун синф ўкувчилари иштирокида оммавий машк ва ўйинлар ўтказилган. Шписс барча машкларни кийинлиги жихатдан тўрт хилга ажратди, улар кўр-кўрона ўрганилар эди. Бунда машкларнинг организмга бўлган таъсири хисобга олинмаган. Бутун эътибор машкларнинг бажарилиш шаклига ва катъий интизомига риоя килишга каратилганди. 1862 йилда Шписс таклиф килган немис гимнастикаси мактаблар учун ярокли деб кабул килинди. Download 122.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling