Янги мавзуни ўргатиш жараёнида ўҚувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари


Download 18.82 Kb.
Sana22.04.2023
Hajmi18.82 Kb.
#1380304
Bog'liq
Д. Гаипов


ЯНГИ МАВЗУНИ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРИНИ ФАОЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Д.Ж.Гаипов – катта ўқитувчи.,
Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ

Ўқитувчилардан янги педагогик технологияларни технология таълими жараёнида самарали қўллашни талаб қилмоқда. Бунда компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ва уни ташкил этиш шарт-шароитлари ҳисобга олиниши керак.


Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларида технология таълими жараёнида меҳнатсевар, ижтимоий, интеллектуал, жисмоний, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук шахсни шакллантириш мақсади илгари сурилган. Бундай ўқувчилар келажакда ўз ҳаётий фаолиятларининг субъекти сифатида намоён бўла оладилар. Мазкур мақсадга эришиш учун, биринчи навбатда, ўқувчиларда амалий, меҳнат кўникмаларини фаоллаштириш, ижодкорлик сифатларини шакллантириш лозим. Бунинг натижасида ўқувчиларда ижтимоий табиий воқеликка нисбатан фаолиятли ёндашув тажрибаси таркиб топади. Бу, ўз навбатида, ўқувчиларга Ўзбекистон жамиятига хос бўлган ижтимоий меҳнат, ижодий фаолият кўрсатиш кўникмаларини самарали ўзлашитириш имконини беради. Технология таълими жараёнида ўқувчиларнинг амалий-ижодийкўникмаларини фаоллаштириш янги мавзуни ўрганиш жараёнида уларнинг майлли-эҳтиёжли, ҳиссий-ихтиёрий ва мустақил фикр юритиш соҳаларига яхлит тарзда таъсир кўрсатишни талаб қилади. Янги мавзуни ўтиш жараёнида ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида уларда ихтиёрий фаолият кўрсатиш ва фикрий операцияларни бажариш лаёқатини шакллантириш лозим.
Ҳар қандай амалий-ижодий фаолиятни эгаллаш уни ташкил этадиган ҳаракатлар ва операцияларни бажаришдан бошланади. Натижада ўқувчилар муайян фаолиятни ўзлаштириш ва улар устида ижодий фикрлаш усулларини эгаллайдилар. Бундай усуллар ёрдамида ўқувчилар ўз олдиларига қўйилган мақсадга эришиш имкониятларига эга бўладилар. Инсоннинг амалий фаолияти ижодкорлик, яратувчилик характерига эга. Ўқувчилар амалий меҳнат кўникмаларини эгаллаш орқали жамиятда ўз ўринларини аниқ тасаввур қила бошлайдилар. Бунинг натижасида улар фаол ижтимоий фаолиятга киришадилар. Ўқувчилар янги билимларни ўзларштириш натижасида амалий фаолиятларини режалаштириш учун ақлий ҳаракатларни амалга оширадилар.
Бугунги кунга келиб ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришда компетенциявий ёндашувга таяниш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадқиқотларда ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришда икки хил ёндашувга таянилганлигини кўриш мумкин:

  1. Педагогик ёндашув, бундай тадқиқотларда асосий эътибор ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришда ўқитувчи фаолияти ва дидактик воситаларнинг ўрнини кўрсатишга қаратилган;

  2. Психологик ёндашув, бунда ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришда уларнинг ўзига хос педагогик-психологик хусусиятлари нуқтаи назаридан ёндашилган.

Бугунги кунда яратилаётган педагогик-психологик назарияларда ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришга дидактик жараённинг негизи сифатида ёндашилмоқда. Бу жараён ўқувчиларнинг муайян ўқув муаммоларини англаш ва ечишга йўналтирилган ҳаракатларини ташкил этиш, бунда инновацион усуллар ва методларни қўллаш талаб қилинмоқда. Ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштириш тушунчаси остида ўқувчи ҳамда ўқитувчиларнинг ўзаро уйғунлашган изчил ҳаракатлари тушунилади. Ушбу ҳаракатлар натижасида педагогик шарт-шароитларни вужудга келтириш имконияти таъминланади. Шунга кўра мазкур педагогик шарт-шароитлар ёрдамида ўқув топшириқларини бажариш ва бу жараёнга мақсадга мувофиқ тарзда раҳбарлик қилиш имконияти вужудга келади.
Компетенциявий ёндашувга асосланган таълимни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришда технология таълими муҳим аҳамиятга эга. Уни ташкил этиш шакллари ва воситалари ҳам янгиланмоқда.
Шу нуқтаи назардан қараганда, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини фаоллаштиришда технологик ёндашув асосида ташкил этиладиган дидактик вазиятлар муҳим аҳмият касб этмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли Қарори/ www.lex.uz.

  2. Вербицкий А.А. Компетентностный подход и теория контекстного обучения /А.А. Вербицкий. – М., – 2004. – 85 с.

  3. Сафарова Р., Юсупова Ф. ва б. Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш жараёнини ташкил этиш тамойиллари ва параметрлари. - Т.: Фан ва технология нашриёти, 2013. – 142 б.

Download 18.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling