Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”
- 1 376 та мурожаат
- “Фуқароларнинг онлайн қабули” портали
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс
бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас (120-модда). Мазкур норма маҳаллий даражада вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият функциялари ажратилади. Ҳокимларнинг Халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилиши ҳақидаги қоиданинг чиқарилиши, уларнинг Кенгашлар олдида масъулиятини оширишга, ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгаш ва депутатлар назоратини кучайтиришга хизмат қилади. Киритилаётган янгилик халқ депутатлари Кенгаши фаоллигини оширади ва натижада жамиятнинг вакиллик демократиясига ишончи ва бунинг таъсирида сиёсий фаоллиги, маҳаллий давлат бошқаруви жараёнларидаги иштироки кенгаяди. Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантиришга хизмат қилади. “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” конституциявий принципини амалга оширишга хизмат қилувчи ҳокимлик идоралари раҳбарларининг халқ депутатлари Кенгашлари олдида ҳисобот берадиган самарали тизим йўлга қўйилади. Энг муҳими, ҳокимларни ўзлари қарор қабул қилиб, ўзлари бошчилик қиладиган кенгашларда ушбу қарорларни тасдиқлатиш, кейинчалик унинг ижросини назорат қилиш каби амалиётга чек қўйилади. Ушбу янгилик асосида Кенгашларнинг фаолияти, авваламбор, маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишга йўналтирилса, ҳокимнинг фаолияти эса мазкур қарорларни ижро қилишга қаратилади. 52. Фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилишга ҳақли (133-модда). 34 Мазкур норма фуқаролар ҳамда юридик шахсларга конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобланганда, агар судда ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, Конституциявий судга шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқини беради. 2022 йил давомида Конституциявий судга жами 1 376 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 1 299 таси жисмоний шахслар, 77 таси юридик шахслар томонидан юборилган. Мурожаатлар Конституциявий суд судьялари томонидан ўрганиб чиқилиб, муаллифларга асослантирилган тушунтиришлар берилган. Судья ва экспертлар томонидан 83 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг вакиллари Конституциявий судда қабул қилинди, уларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган. Конституциявий судда фуқароларнинг мурожаатларини бевосита қабул қилиш мақсадида “Фуқароларнинг онлайн қабули” портали ишга туширилди. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи Бельгия, Венгрия, Германия, Латвия каби хорижий давлатлар конституцияларида ҳам белгиланган. Мазкур норма киритилиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали воситалардан бири бўлган конституциявий шикоят институтини Конституция даражасида мустаҳкамлайди. Конституцияга зид бўлган қонунлар амалиётда қўлланилаётган бўлса, уларни ўз вақтида Конституцияга мувофиқлигини таъминлашга, Конституцияга номувофиқ қонунлар билан келгусида бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга хизмат қилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling