Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли
қоидалари бўйича
ШАРҲЛАР
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил қилади (15-модда).
Янги таҳрирдаги Конституция референдум асосида бевосита халқ
томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга кирадиган
илк Асосий
қонун ҳисобланади.
Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши
давлат
органлари ва фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри
фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади.
Конституция устуворлиги ва инсон қадри таъминланиши учун
Конституция нормалари реал ишлаши ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
тўғридан-тўғри муҳофаза этиши шарт.
Жумладан, судлар ва бошқа давлат
органлари, мансабдор шахслар қарорлар қабул қилишда
Конституцияга
таяниши мажбурий ҳисобланади. Шунингдек, мазкур норма ҳар бир
фуқарога конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тўғридан-тўғри
фойдаланиш имкониятини яратади.
Ушбу норманинг киритилиши натижасида кундалик ҳаётимизда
бирон
имтиёз ёки ҳуқуқдан фойдаланмоқчи бўлганда, давлат органлари ходимлари
томонидан
“ҳали тартиби ишлаб чиқилмаган” ёки
“юқоридан бизга
кўрсатма ёки буйруқ берилмаган” қабилидаги баҳоналар конституцияда
белгиланган нормаларга нисбатан қўлланилмайди.
Конституциянинг тўғридан-тўғри қўлланилиши орқали фуқаролар
Конституциядан фойдаланиб, асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш имконига эга бўлади. Мисол учун, фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида
эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланган бўлиб,
мазкур
ҳуқуқдан бирор-бир мансабдор шахснинг буйруғи ёки топшириғини рўкач
қилиб чеклашга йўл қўйилмайди,
бундан қонунда белгиланган чекловлар
мустасно. Яна бир мисол, Конституциянинг 47-моддасида мустаҳкамланаётган
қоидага асосан, ҳеч ким
суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда