Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

шахсларнинг асосий мақсади сифатида белгиланишига хизмат қилади. 
6. 
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага 
келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон 
фойдасига талқин этилади (20-модда)
Ҳеч бир шахс йўқки, ўз ҳаёт фаолияти давомида у ёки бу масала бўйича 
давлат органларига мурожаат этмаса. Уларни ҳал қилиш эса давлат 
органларининг асосий вазифасидир. Инсон ва давлат органлари ўртасидаги 
муносабатлар қонунчилик орқали тартибга солинади.
Ҳар доим ҳам қонунчилик ҳар томонлама мукаммал бўлмайди. Хўш, 
инсонлар давлат органига мурожаат қилса-ю, бироқ унинг ишига тегишли 
қонунчиликда қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар бўлганда иш қандай ҳал 
этилиши керак? Масалан, Солиқ кодексининг ўзида муайян бир масала 
юзасидан турлича норма белгиланган бўлиши ёки тадбиркорликка оид 
битта қонунда бошқа норма, иккинчи қонунда бошқача норма 
белгиланган бўлиши мумкин. Бундай номувофиқликни, табиийки, солиқ 
органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилинишини 
хоҳлайди. 
Конституцияга 
киритилаётган 
норма 
эса 
шундай 
номувофиқликлар давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади, деган қатъий 
нормани мустаҳкамламоқда.



Энг муҳими, ҳар бир одамга агар қонунчиликдаги қарама-қаршилик ва 
ноаниқлар бўлса “ишимни менинг фойдамга ҳал этиб беринглар”, деб талаб 
қилиш имкониятини яратади.
Ушбу принципнинг Конституция даражасида мустаҳкамланиши инсон 
манфаатлари устунлиги асосида “инсон – жамият – давлат” тамойилини 
амалга оширишга хизмат қилади. 
7. 
Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга 
(21-модда)
Ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқи инсон салоҳиятининг янги 
қирраларини намоён қилиш, барча имкониятларни рўёбга чиқаришнинг бош 
омили ҳисобланади. Шахсларнинг ҳар томонлама камол топишига 
кўмаклашиш эса ҳар бир давлатнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling