Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

давлат божини қандай тўлайди? Бу мисолдан кўриш мумкинки, суд 
қўллаган ҳуқуқий таъсир чораси мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб 
эмас.
Шу нуқтаи назардан, ушбу қоида давлат идораларининг ўз 
вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш 
имкониятини кенгайтиради ҳамда инсонга қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир 
чоралари кўзланган қонуний мақсадга эришиш учун мос ва етарли бўлишини 
таъминлашга хизмат қилади. 



5. 
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат 
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг 
мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди 
(20-модда). 
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар давлатларга инсон 
ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ривожлантириш ҳамда ҳимоя қилиш 
бўйича аниқ мажбуриятларни юклайди. 
Мазкур норма билан биринчидан, қонунчилик ҳужжатларини қабул 
қилиш ва уни амалда қўллашда, иккинчидан, давлат органлари, фуқаролар 
ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари 
фаолиятини ташкил этишда инсон ҳуқуқлари мазмун-моҳиятига устуворлик 
бериш Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма орқали 
барча давлат ва нодавлат тузилмалар функция ва вазифалари инсон ҳуқуқ ва 
эркинликларини таъминлашга йўналтирилади.
Давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва 
уларнинг мансабдор шахслари фаолияти давлат хизматларининг асосий 
истеъмолчиси бўлган инсоннинг турли бюрократик тўсиқлардан, 
оворагарчиликлардан ҳимоя қилишга қаратилади.
Мазкур янгилик ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаш, инсон учун муносиб турмуш шароитини, малакали тиббий 
хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизимини, соғлом 
экологик муҳитни яратиш қонун ҳамда давлат органлари ва мансабдор 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling