Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

хатлов ўтказиш) ташкилот раҳбари томонидан ходимга юклаш каби салбий 
ҳолатларга қатъиян чек қўяди. 
9. 
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига 
мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши 
мумкин эмас (23-модда).
Дунёда қайси давлат бўлмасин, улар фуқаросини ўз ҳудудидан 
мажбуран чиқариб юбормаслик ёки бошқа давлатга бериб юбормаслик 
мажбуриятини олган. Хусусан, Ўзбекистон ҳам.
“Давлат ҳам ўз фуқаросини чиқариб юборадими?” деган савол 
туғилиши мумкин. Ҳа, мумкин. 1930-йилларда 5,5 мингдан зиёд оилалар 
сиёсий тузумнинг қурбонларига айланиб, “қулоқ” қилинганлиги, зўравонлик 
билан ўз Ватанидан, қариндош-уруғларидан жудо этилганлиги ҳам бор 
ҳақиқат. Шунинг учун бутун жаҳон афкор-оммаси ҳеч ким ўз яшаб турган 
мамлакатидан эрки-хоҳишига зид равишда сиёсий, диний, миллий, 
мафкуравий, маданий ва бошқа қарашлари ёки фаолиятини асос қилиб 
мажбурий чиқариб юборилмаслигини белгилайди.
Ўз фуқаросини ўзга давлатда содир этган жинояти учун ўша давлатга 
ушлаб берилмаслиги халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган қоидага 
айланган. Шу билан бирга, халқаро шартномаларга асосан, давлатлар ўз 
фуқароларини ушлаб беришни рад этиши жиноятчини жазосиз қолишини 
англатмайди.
Мазкур янги норма фуқароларимизни доимий равишда давлат 
ҳимоясида эканлигига ишончини мустаҳкамлашга, ўз юртидан чиқариб 
юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши каби ҳолатларнинг 
олдини олишга хизмат қилади, давлат ва унинг масъул органларининг ўз 
фуқаролари тақдирига бефарқ эмаслигини намоён этади. 
10. 
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни 
сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ 
нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади (23-модда)
 
Ватанимизда туғилган, яшаган, ҳозирда эса хорижда яшаётган, 
Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар – ватандошлар ҳам ўзини жонажон 
мамлакатимиз аҳил ва иноқ оиласининг ажралмас бўлаги сифатида ҳис этади. 
Давлатнинг ватандошлар ҳақида ғамхўрлик қилиш мажбуриятининг 



Конституция даражасида белгиланиши уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини 
ҳимоя қилишдан жамият ва давлат манфаатдор эканлигини англатади.
Бир қатор давлатларда хориждаги ватандошларни ижтимоий-иқтисодий, 
маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўллаб-қувватлаш давлат 
сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланади. 
Мазкур норма Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўси ва ижобий 
имижини мустаҳкамлашга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари 
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, турли давлатларда 
яшаётган, ишлаётган, ўқиётган ватандошларимиз билан алоқаларни 
ривожлантиришга ҳамда ўзларининг тарихий Ватани – Ўзбекистоннинг 
обрўсини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшишга имкон беради. 
Зеро, Ўзбекистон барчамизники. Комил инсонда Ватан битта бўлади
бу ҳам бўлса унинг киндик қони тўкилган, у яшаб фаолият юритаётган 
муқаддас заминидир. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling