Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

11. 
Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади (25-
модда).
Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ва табиий ҳуқуқи 
ҳисобланади. Ўзбекистонда 2008 йилдан барча жиноятлар учун ўлим жазоси 
бекор қилинган. Лекин, 
Конституцияда эмас, балки жиноят қонунчилигида ўз 
аксини топган эди. Ўлим жазосини тақиқлашни конституциявий даражада 
белгиланиши инсонни ҳаётдан ҳатто давлат ҳам маҳрум этишга ҳақли 
эмаслигини кафолатлайди. Ушбу норма билан давлатимиз бу ўта жиддий 
масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ 
эканлигини бутун дунёга намоён қилади.
Мисол сифатида, бугунги кунда 106 та давлатда (Канада, Аргентина, 
Дания, Франция, Италия, Норвегия, Швеция, Болгария, Польша ва бошқа) 
ўлим жазоси барча жиноятлар учун бекор қилинган. Айрим давлатлар ўз 
тажрибасида 
ўлим 
жазосини 
қонунлар 
билан 
бекор 
қилса-да, 
Конституциясида бўлмаганлиги боис, уни жазо сифатида қайта тиклаш 
ҳолатлари ҳам кузатилган. Шунингдек, судлар ҳам хатоларга йўл қўйиши 
хавфини инкор этиб бўлмайди. Шундай экан, ўлим жазоси тайинланган 
шахсга суд келгусида оқлов ҳукми чиқарадиган бўлса, ноҳақ айбланган 
инсон ҳаётини ортга қайтаришнинг ҳеч қандай имкони йўқ! 
Шу нуқтаи назардан, Конституциямизга киритилаётган Ўзбекистоннинг 
қатъий позицияси мамлакатимизда инсон ҳаёти ва қадри юқори даражада 
ҳимоя қилинишини яна бир бор тасдиқлайди. 
Конституциямизга киритилаётган мазкур қоида мамлакатимизда инсон 
ҳаёти ва қадри юқори даражада ҳимоя қилинишини яна бир бор тасдиқлайди 
ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда мазкур жазо турини қайтариш ва қўллаш 
бўйича ҳар қандай ташаббусларни қатъий равишда чеклайди. Пировардида
ҳар бир инсон, ҳатто у жиноят содир этган бўлса ҳам, унинг яшаш ҳуқуқини 
кафолатланишига хизмат қилади.




Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling