Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

12. 
Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб 
турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги 
бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. Ҳибсга олишга, қамоққа 
олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл 
қўйилади 
(27-модда).
Инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бўйича муҳим 
институтлардан бири “Хабеас корпус акт”шахс эркинлигини чеклаш 
билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат фақатгина суднинг қарори асосида амалга 
оширилиши шартлиги талабидир. Бу қоида шахсий эркинлик дахлсизлигини 
кафолатлаб, тергов органлари томонидан инсонларни ноқонуний ҳибсга 
олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймасликка қаратилган. 
Бу янги норманинг аҳамияти шундаки, суд-тергов жараёнларида 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб 
туришга, шахсни асоссиз ҳибсга олиниши ҳолатларини бартараф этишга, 
натижада тергов давомида инсоннинг озодлигини чеклаш билан боғлиқ 
бўлган хатоларга йўл қўйилмаслигига хизмат қилади. Натижада, жиноят иши 
юритувида инсоннинг қадр-қиммати, шахсий ҳаёти дахлсизлиги, қонунга ва 
судга ишончи, эмин-эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқи мустаҳкам кафолатланади. 
Энг муҳими, янгиланаётган Конституция эски тузумдан мерос бўлиб 
қолган суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни жазоловчи 
ёндашувидан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи ва ҳимояловчи, поймол 
қилинган ҳуқуқларни тикловчи, рағбатлантирувчи ёндашувига ўзгартирмоқда. 
13. 
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат 
ушлаб турилиши мумкин эмас (27-модда)
Янги таҳрирдаги Конституцияда “Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз 
соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахс ушлаб турилган 
пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ўтгунига қадар судга ушлаб туришнинг 
қонунийлиги ва асослилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун олиб 
борилиши керак. Агар ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги судда 
исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак” деган норма 
белгиланмоқда. 
Шахс суд қарорисиз 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин 
эмаслиги қоидаси биринчи навбатда, уни асоссиз ва муддатсиз ҳибсга 
олинишига йўл қўймаслик талабини қатъий белгилайди. 
Қамоқ эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши амалиётини 
келтирадиган бўлсак, 2022 йилда тергов органларидан судларга келиб тушган 
жами 24 118 та илтимосномадан 23 503 таси қаноатлантирилган, 485 таси эса 
рад этилган, яъни 485 нафар шахсга нисбатан асоссиз равишда қамоқ эҳтиёт 
чораси қўлланилиши олди олинган. 
Мазкур норманинг конституциявий даражада мустаҳкамланиши 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling