24.
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши
ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи
тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга
эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш
ҳуқуқига эга (31-модда).
Инсон туғилганидан бошлаб у ҳақидаги маълумотлар унинг ҳаёти
давомида бирор-бир жойда “из” қолдиради. Жумладан, давлат
хизматларидан фойдаланганда, шифохонада, ФҲДЁ бўлимларида, боғчада,
мактабда, банкларда ва бошқа ташкилотларда, кундалик фойдаланадиган
ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ёки маълумотлар базаларида
шахснинг фото, видео, аудио, ёзма ёки электрон шаклидаги шахсга доир
маълумотлар мавжуд. Шахсга доир маълумотлар муайян жисмоний шахсга
тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган,
электрон тарзда, қоғозда ёки бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборотдир.
Айниқса, рақамлаштириш шароитида шахсга доир маълумотларни
ҳимоя қилишга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Чунки, айримлар ўзгаларга
тегишли шахсий маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш
ҳолатлари ҳам амалиётда кўп учрамоқда.
Давлат
шахсга
доир
маълумотларнинг
ҳимоя
қилинишини
кафолатлайди. Хусусан, давлат шахснинг ўз шахсий ҳаётига аралашувдан
ҳимоя қилинишини, шахсга доир маълумотларнинг яхлитлигини ва бут
сақланишини, махфийлигига риоя этилишини, қонунга хилоф равишда
ишлов берилишининг олди олинишини таъминлаши лозим.
2019 йилда қабул қилинган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги
қонунга кўра, шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган
шахслар ушбу маълумот эгасининг розилигисиз шахсга доир маълумотларни
учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт. Шунингдек,
шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун
маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд.
Шу билан бирга, Конституцияга фуқаронинг ўзи тўғрисида қонунга
хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган
маълумотларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |