16
маълумотларни
ахборот ресурсларидан, жумладан Интернетдан, йўқ
қилинишини талаб қилиш ҳуқуқини англатади.
Мазкур ҳуқуқ
Сингапур, Япония каби
давлатлар конституцияларида
ҳам белгилаб қўйилган.
Конституциямизда бундай мазмундаги норманинг белгиланиши инсон
ва фуқароларнинг шахсий ҳаёт
дахлсизлигини, шаъни ва қадр-қимматини
ҳимоя қилишни таъминлашда муҳим кафолат бўлиб хизмат қилади.
25.
Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб
турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш
жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар
мустасно.
Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга,
бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон
Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига
эга (32-модда).
Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқларига оид халқаро
шартномаларда эътироф этилган, шахснинг мамлакат ҳудудида
бир жойдан
иккинчи жойга бориш, турар ва яшаш жойини эркин ўзгартириш,
мамлакатдан чиқиш ва қайтиш ҳуқуқини қамраб олади.
Сир эмаски, мамлакатимизнинг яқин ўтмишида эркин ҳаракатланиш
ҳуқуқини асоссиз чекловчи қонуности ҳужжатлари мавжуд эди. Масалан,
баъзида
фуқароларимиз Тошкентга келиш учун йўллардаги назорат
постларидан паспортсиз ўта олмас эди, уларни билим олиши,
Do'stlaringiz bilan baham: