Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1
бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR
бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда
белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга (42-модда). Амалга оширилган меҳнат фаолияти учун мос ҳақ олиш ҳар бир ходим учун муҳим аҳамиятга эга иқтисодий-ижтимоий масала ҳисобланади. Бу масалада, авваламбор, адолат мезонига қатъий амал қилиш лозим. Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма орқали айнан шундай мезонлар ўрнатилаётганлиги икки ҳисса аҳамиятлидир. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда камситилишга йўл қўймаслик адолатни таъминлашнинг муҳим шартидир. Бир хил маълумот, малака ва кўникмага эга бўлган, бир турдаги, бир хил сифатдаги ишни бажараётган ходимларга ойлик тўлашда уларни камситишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга, ходимнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмасилигининг белгиланиши ҳам муҳим ижтимоий кафолат сирасига киради. Ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини аниқлашда оилаларнинг минимал истеъмол харажатлари қиймати асос қилиб олинади. Энг кам иш ҳақи, нафақалар ва пенсиялар миқдори ҳар йили нархлар ўсишига мутаносиб равишда ошириб борилади. Шу нуқтаи назардан, мазкур норманинг Конституцияда белгиланиши фуқароларнинг иш ҳақлари уларнинг меҳнатига лойиқ бўлиши билан бирга, муносиб турмуш кечиришини таъминлаш, пировардида эса аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда мамлакатда ижтимоий адолат тамойилларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. 29. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. (42-модда). Ходим қаерда ишлашидан қатъи назар – давлат ёки нодавлат ташкилотларидами, тадбиркорлик субъектларидами иш берувчи томонидан тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори унинг муносиб турмуш даражасини таъминлаши керак. Меҳнат қилаётган ҳар бир инсон асосий эҳтиёжларини қондириш учун етарли маблағга эга бўлиши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори нима ва у қандай белгиланади? Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб турмуш даражасини таъминлаши учун минимал истеъмол харажатлари қиймати асосида белгиланади. Инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш деганда, инсоннинг яшаш харажатларини (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, коммунал, транспорт, алоқа ва бошқа) қоплаш, шунингдек таълим олиш, соғлиқни сақлаш, дам олиш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши тушунилади. Давлат фуқарога меҳнатига яраша иш ҳақи тўланишининг чораларини кўриши ва кафолатларини таъминлаши, иш берувчи эса ходим олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим. Давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда мамлакатдаги иш ҳақининг умумий даражаси, истеъмол нархлари, ижтимоий нафақалар ва ижтимоий қатламларнинг 19 турмуш даражасини қиёсий ҳисобга олган ҳолда ходим ва оилаларининг эҳтиёжларини эътиборга олиши ҳам зарур бўлади. Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма ижтимоий давлатнинг энг муҳим талабини давлат сиёсати даражасига кўтармоқда ҳамда ходимларни меҳнатига яраша иш ҳақи олиши ва олаётган иш ҳақини нормал ҳаёт кечириш учун етарли бўлишини кафолатламоқда. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling