2
қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномаси қоидалари қўлланилади (15-модда).
Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли
субъекти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф
этилган принциплари
ва нормаларини қамраб олган биргина инсон ҳуқуқларига оид
80 дан ортиқ
халқаро шартномалар иштирокчиси ҳисобланади.
Конституцияда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир
қаторда ҳуқуқий тизимимизнинг таркибий қисми
сифатида белгиланиши
ушбу ҳужжатлар нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашда
муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, судлар, бошқа давлат идоралари, фуқаролар
ушбу ҳужжатлар нормаларига тўғридан-тўғри ҳавола этиб ўз
фаолиятини
ташкил этиш имкониятига эга бўладилар.
Германия, Франция, Испания, Словения ва қатор бошқа давлатлар
конституциявий амалиётида халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этилган
принцип ва нормалари миллий ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми
эканлиги белгиланган.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон
Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар
белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси
қоидалари қўлланилишига оид қоидаларнинг белгиланиши бевосита халқаро
ҳуқуқнинг “Pacta sunt servanda” (лотинчадан – “шартномалар бажарилиши
лозим”) тамойилидан келиб чиқади. Ушбу тамойил БМТ Устави ҳамда
Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена Конвенциясида белгиланган
бўлиб, унга мувофиқ давлатлар халқаро шартномаларга кўра ўз
зиммасига
олган мажбуриятларни виждонан бажаришлари шарт.
Ўзбекистон
Республикаси
халқаро
шартномаларининг
халқаро
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда
ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисми сифатида конституция даражасида
белгиланиши давлатимизнинг халқаро миқёсидаги нуфузининг янада
ошишига, ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлишига, фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро ҳуқуқ
асосида ҳимояланишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: