Янги таҳрирдаги Конституциянинг фуқаролар учун энг аҳамиятли қоидалари бўйича шарҳлар 1


  Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/41
Sana13.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1351393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
KONSTITUTSIYA O`ZGARISHLAR

3. 
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб 
тегишли бўлади (19-модда)
Инсон туғилганидан бошлаб унга тегишли бўлган табиий ва ажралмас 
ҳуқуқлар сирасига инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, озодлиги, тенглиги
эркин бўлиши, хавфсизлиги, дахлсизлиги кабилар киради ва бу ҳуқуқлар 
қонунларда белгиланганлиги ёки белгиланмалигидан қатъий назар инсонга 
азалий тегишлидир, деб эътироф этилади. 
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли 
бўлиши Ўзбекистон иштирокчиси бўлган инсон ҳуқуқларига оид
80 га яқин халқаро ҳужжатларда ҳам белгиланган.



Бу асосий ҳуқуқ ва эркинликлар инсоннинг туғилиши ва унинг умри 
давомида у билан доимо бирга бўлади. Айни шу мақсадда Конституциямизга 
инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ажралмасдир ҳамда улар ҳар кимга 
туғилганидан бошлаб тегишли бўлади, деган муҳим қоида киритилмоқда.
Ушбу қоида билан инсоннинг фундаментал ва ажралмас ҳуқуқларини 
таъминлаш давлат ва жамиятнинг энг асосий вазифаси сифатида 
Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда. Бу эса ҳар бир инсон мазкур 
ҳуқуқларга эгалик қилиш учун бирор-бир расмийлаштирув талаб 
қилинмаслигини ҳамда улар давлат томонидан кафолатланишини англатади.
Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши “Янги Ўзбекистонда 
эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясига мос бўлиб, инсонни жамиятда эмин-
эркин ва хавфсиз яшашига, ўз қобилият ва истеъдодини тўлиқ намоён 
этишига хизмат қилади. 
4. 
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган 
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва 
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши 
керак (20-модда). 
Азалдан ҳар бир вазиятда инсонийлик ва адолатлилик анъаналарига 
содиқ ҳолда иш тутиш халқимизга хос бўлган фазилатдир. Давлат ва фуқаро 
ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда ҳам шундай қадриятларга 
асосланиш жамиятда ижтимоий адолат таъминланишига олиб келади. 
Қонуннинг асосий мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишдан иборат бўлиб, кимгадир ортиқча 
мажбурият ёки харажат юкламаслиги керак. Аксинча, қонунлар инсонлар 
оғирини енгил қилиб, турмуш тарзини фаровон кечишини таъминланиши 
лозим.
Лекин, қонунда шахсга нисбатан унинг ҳаракатига мутаносиб бўлмаган 
ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилса-чи? Ушбу ҳолатни қуйидаги мисолда 
кўриб чиқамиз. Яъни, фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч 
ойлик қарзи бор. Амалдаги қонунчилигимизга кўра, банк қарздорни судга 
беради. Лекин, бу масалада даъво аризаси 3 миллион сўм, яъни реал қарз 
бўйича эмас, балки кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион 
сўмга нисбатан берилади. Суд аризани кўриб чиқиб, қарздордан 10 миллион 
сўмдан ортиқ давлат божи ундириш ва шартномани бекор қилиш бўйича 
қарор қабул қилади. 3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling