Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси эълон қилинди - Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси эълон қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси эълон қилинди. - Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси эълон қилинди.
- Куйидагилар меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг асосий вазифалар куйидагилар ҳисобланади:
- ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари, шу жумладан меҳнат қилиш ҳуқуқи, иш танлаш эркинлиги, адолатли меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқларининг давлат кафолатлари ўрнатилиши;
- иш берувчиларнинг самарали меҳнат жараёнини танлаш, жойлаштириш ва ташкил этиш ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш;
- меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;
- ушбу Кодекснинг 3-моддасида назарда тутилган меҳнат ва ижтимоий муносабатларни улар билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принципларига қатъий риоя қилиш;
- ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш.
Меҳнатга оид қонун ҳужжатлари куйидагиларни тартибга солади: - Меҳнатга оид қонун ҳужжатлари куйидагиларни тартибга солади:
- ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги индивидуал меҳнат муносабатларини;
- индивидуал меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган муносабатларни.
- Индивидуал меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган муносабатларига куйидагилар киради:
- ходимнинг айни иш берувчи билан меҳнат муносабатлари;
- ходимни айни иш берувчи билан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муносабатлари;
- меҳнат қонунчилиги доирасидаги ижтимоий шерикчилик жараёнида вужудга келадиган жамоавий меҳнат муносабатлари;
- меҳнат қонунчилигига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ва меҳнат қонунчилигини ўз ичига олган бошқа ҳужжатларга риоя етилишини текшириш ва назорат қилиш бўйича муносабатлар;
- меҳнат соҳасидаги низоларни кўриб чиқиш бўйича муносабатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |