Янги Устав лойиҳаси
У С Т А В И 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Download 170 Kb.
|
USTAV-asm
У С Т А В И
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1.1. Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси (кейинги ўринларда – “касаба уюшмаси” деб юритилади) қишлоқ хўжалиги ходимларини, мазкур соҳадаги ўқув юртларининг талаба, ўқувчи ҳамда ўқитувчиларини, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчиларни, ишламайдиган пенсионерлар, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида умумий манфаатлари бир бўлган ходимларни бирлаштирган, ўз-ўзини бошқарадиган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги нодавлат, нотижорат ташкилоти ҳисобланади,. 1.2. Касаба уюшмасининг фаолияти демократия, ошкоралик, танқид ва ўз-ўзини танқид қилиш, коллегиаллик тамойиллари асосида қурилади. 1.3. Касаба уюшмаси ўз фаолиятида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларидан мустақилдир, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонунларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 1.4. Касаба уюшмаси юридик шахс мақомига эга бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарларда тузилмавий бўлинмаларига эга. Касаба уюшмаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аъзо ташкилоти ҳисобланади, Федерация Кенгаши билан келишилган ҳолда хорижий мамлакатларнинг касаба уюшма ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади, халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмаларига аъзо бўлиши мумкин. 1.5. Касаба уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Устави ва мазкур Уставга мувофиқ фаолият кўрсатади. 1.6. Ушбу Устав қоидалари талқинини бериш фақат Республика кенгаши ваколатига, унинг мажлислари оралиғида эса Республика кенгаши раёсатининг ваколатига киради. Устав қоидалари талқинини беришда тушунмовчиликлар келиб чиққан ҳолларда унинг давлат тилидаги матни устун ҳисобланади. 1.7. Касаба уюшмасининг юридик номи: Давлат тилида - “Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси”; Рус тилида - “Профсоюз работников агропромышленного комплекса Узбекистана”; Инглиз тилида - “Аgroindustrial workers trade union of Uzbekistan”. 1.8. Касаба уюшмасининг раҳбар органи –Республика кенгаши жойлашган ери (почта манзили): Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling