14. КАСАБА УЮШМА УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ
14.1. Мазкур Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар Қурултой қарори билан киритилади. Амалдаги қонунларга ўзгартишлар киритилган, янги қонунлар қабул қилингин ҳолларда, Қурултойлар оралиғида Уставга ўзгартиш ва қўшимчалар Республика кенгашининг қарори билан киритилади.
Уставга киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликликда белгиланган тартибда ва муддатда қайта рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.
14.2. Ушбу Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор, уни Қурултой ёки Республика кенгаши Мажлисида иштирок этувчи делегатларнинг камида 2/3 (учдан икки) қисми ёқлаб овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
14.3. Мазкур Устав қоидаларини ўзбек ва рус тилларида шарҳлаш ҳуқуқи Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, унинг Мажлислари оралиғида эса Республика кенгаши раёсатига берилади.
15. КАСАБА УЮШМА ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ, ТЎХТАТИШ ВА ТУГАТИШ
15.1. Касаба уюшмасини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ёки тугатиш тўғрисидаги қарор касаба уюшмаси Қурултойида қабул қилинади. Кворум мавжуд бўлган ҳолда Қурултойда қатнашаётган делегатларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берганда, қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Касаба уюшмасини қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. Касаба уюшмасини қайта ташкил этишда Қурултой касаба уюшмасининг ҳуқуқий ворисини белгилайди.
15.2. Касаба уюшмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, касаба уюшмаси Қурултойи қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш комиссиясини тайинлайди, шунингдек, кредиторлар талаби қаноатлантирилгандан сўнг қолган мулкни касаба уюшмаси Уставига мувофиқ қайси мақсадга йўналтиришни белгилайди. Касаба уюшмасининг мол-мулки касаба уюшмаси аъзолари ва ходимлари ўртасида тақсимланмайди.
15.3. Касаба уюшмаси фаолиятини тўхтатиш, шунингдек тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда, суд қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
15.4. Касаба уюшмаси таркибидан чиқиш ҳоҳишини билдирган аъзо ташкилотлар бу ҳақда уч ой олдин касаба уюшмаси Республика кенгашига маълум қиладилар ва мажлис қарор қабул қилгунча аъзоликни сақлаб турадилар ва мазкур уставга риоя этишга мажбурлар.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи
ходимлари касаба уюшмаси
Марказий Кенгаши раиси М.Анарбаев
Do'stlaringiz bilan baham: |