Янги Устав лойиҳаси


КАСАБА УЮШМАСИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯЛАРИ


Download 170 Kb.
bet11/12
Sana19.06.2023
Hajmi170 Kb.
#1605817
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
USTAV-asm

12. КАСАБА УЮШМАСИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯЛАРИ

12.1. Бошланғич, туман, шаҳар ва республика касаба уюшмаси ташкилотларининг тафтиш комиссиялари умумий йиғилишларда, мажлисларда,конференцияларда ва Қурултойда тегишли касаба уюшмаси органи сайланган тартибда ва ўша муддатга сайланадилар. Тафтиш комиссиясининг аъзоси шу касаба уюшмаси ташкилотининг бошқа сайлаб қўйиладиган органи таркибига сайланиши мумкин эмас. (Тегишли ташкилотлардаги касаба уюшма аъзолари сонига қараб тафтиш комиссиялари 5-7 кишидан иборат этиб сайланади).


12.2. Тафтиш комиссиялари тегишли касаба уюшма ташкилотларининг устав фаолияти бўйича олиб бораётган ишларини, касаба уюшмаси бюджетининг бажарилишини, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга йўналтириладиган бюджетнинг бажарилишини, касаба уюшмаси маблағлари ва мулкидан мақсадли фойдаланишни тафтиш қилади, касаба уюшмаси Уставининг бажарилишини, ҳисоб-китобининг тўғри йўлга қўйилишини, иш юритишни, шунингдек, тегишли касаба уюшмаси органида ходимлардан тушаётган шикоят ва аризаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади.
12.3. Касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Назорат-тафтиш комиссияси мувофиқлаштиради ва йўналтиради.
12.4. Тафтиш комиссиялар ўз фаолиятларини касаба уюшмаси Устави ва Қурултой тасдиқлайдиган касаба уюшмаси ва касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари тафтиш комиссиялари тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб борадилар.
12.5. Тафтиш комиссиялар тегишли равишда йиғилишлар, конференциялар, Қурултойга ҳисоб берадилар


13. КАСАБА УЮШМАСИ ВА УНИНГ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЮРИДИК ШАХС СИФАТИДАГИ ҲУҚУҚЛАРИ

13.1. Касаба уюшмаси юридик шахс ва ўзининг белгиланган намунадаги муҳри, штампи, хос қоғози ва банкларда ўз ҳисоб рақамларига эга бўлиши мумкин.


13.2. Касаба уюшмаси ўз фаолиятини амалга ошириш учун мустақил равишда Устав, Низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, фаолиятининг мақсадини, шакл ва услубларини белгилайди, Қурултой, конференциялар, йиғилишлар чақиради ва бошқа тадбирлар ўтказади.
13.3. Касаба уюшмаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзининг рамзи (тимсоли)га эга бўлади.



Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling