Янги Устав лойиҳаси


КАСАБА УЮШМАСИНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


Download 170 Kb.
bet10/12
Sana19.06.2023
Hajmi170 Kb.
#1605817
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
USTAV-asm

11. КАСАБА УЮШМАСИНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

11.1. Касаба уюшмаси маблағлари кириш ва ойлик аъзолик бадалларидан, маданий-оммавий ва спорт тадбирлар ташкил этишдан тушган тушумлардан, шунингдек, корхоналар, якка шахсларнинг хайрия бадалларидан, қонунчиликда рухсат этилган бошқа фаолиятдан келадиган тушумдан, корхона ва ташкилотларнинг иш ҳақи фондидан жамоа шартномаси орқали ажратилган маблағлардан шаклланади.


11.2. Ойлик аъзолик бадаллари ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, стипендияларнинг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
11.3. Касаба уюшмаси аъзоси бўлган барча йўналишдаги деҳқон хўжаликларнинг ходимлари ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган шахслар аъзолик бадалларини, ўзлари даромад декларациясида кўрсатган умумий даромад суммасининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорида тўлайдилар.
11.4. Вақтинча ишламайдиган касаба уюшмаси аъзолари республикада белгиланган энг кам ёшга доир пенсия, Меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткаси биринчи разрядининг коэффицентига нисбатан ҳисобланган иш ҳақининг бир фоизи миқдорида аъзолик бадалини тўлайдилар.
Касаба уюшмасида ҳисобда турган ишламайдиган пенсионерлар, касаба уюшмаси аъзоси бўлган степендия олмайдиган талабалар, 3 ёшгача бола тарбиялаётган аёллар аъзолик бадалларини тўлашдан озод этиладилар.
Касаба уюшмасига кириш бадали касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинаётган пайтда олинаётган бир ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ёки ёшга доир пенсиянинг бир фоизи миқдорида тўланади.
Касаба уюшмасига аъзолик бадаллари ва бошқа манбалардан тушаётган маблағ Федерация Кенгаши Раёсати билан келишилган ҳолда касаба уюшмаси Республика кенгаши, туман ва шаҳар касаба уюшмаси кенгашларининг сайлаб қўйиладиган органлари томонидан тасдиқланган смета бўйича мазкур Уставдаги ваколатларини амалга ошириш ва тадбирлар ўтказиш учун сарфланади;
11.5. Касаба уюшмаси мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўз ихтиёридаги мулклар ва пул маблағларига эгалик қилади ва фойдаланади.
Асосий воситаларга: бинолар, иншоотлар, жиҳозлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, маданий ва соғломлаштиришга мўлжалланган объектлар, пул маблағлари, корхоналар ва хўжалик, касаба уюшмаси нашри, шунингдек унинг маблағи ҳисобига сотиб олинган ёки тузилган бошқа турдаги мулклар киради.
11.6. Касаба уюшмасининг пул маблағлари ва мулкига эгалик қилиш ҳуқуқи унинг сайлаб қўйиладиган раҳбар органларига берилади, улар пул маблағлари ва мулкдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланганликлари тўғрисида касаба уюшмаси аъзолари ва юқори органлар олдида ҳисобот бериб борадилар.
11.7. Касаба уюшмаси таркибидан чиқиш чоғида касаба уюшма ташкилотининг ва унинг аъзоларининг пул маблағлари ва мулк қайтарилмайди ва бўлинмайди.



Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling