Янги Устав лойиҳаси
БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ ТАШКИЛОТЛАРИ
Download 170 Kb.
|
USTAV-asm
6. БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ ТАШКИЛОТЛАРИ
6.1. Бошланғич ташкилотлар мулкчилик шаклидан қатъий назар, юридик шахс бўлган давлат ва нодавлат корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат қилаётган касаба уюшмаси аъзолари 5 нафардан кам бўлмаган тақдирда тузилади. Бошланғич ташкилотни тузиш ва касаба уюшмаси таркибига кириш тўғрисидаги қарор касаба уюшмаси аъзоларининг таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан қабул қилинади, касаба уюшма ташкилоти тузилганидан сўнг ўн кун муддат ичида бу ҳақда юқори касаба уюшмаси органига хабар қилинади. 6.2. Бошланғич касаба уюшма ташкилотининг олий органи – умумий йиғилиш (конференция) ҳисобланади. Бошланғич, цех касаба уюшма ташкилотларида умумий йиғилишлар заруратга қараб, лекин йилига камида бир марта ўтказилади. Умумий йиғилишини чақириш имконияти бўлмаган бошланғич ташкилотларда ўша муддатларда конференциялар, сменалар бўйича йиғилишлар ўтказилиши мумкин. Бошланғич ташкилот умумий йиғилиши (конференцияси)нинг ваколатлари қуйидагилардан иборат: - бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг (ташкилотчисининг), тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш; - фаолиятига доир низомлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек, уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; - бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасини (ташкилотчисини), тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, уларнинг таркибидан раҳбарлар (раис, раис ўринбосари)ни сайлаш; - юқори касаба уюшмаси ташкилотларининг сайлаб қўйиладиган органлари таркибига вакиллар сайлаш, юқори касаба уюшмаси ташкилотларининг конференциялари (қурултойлари)га делегатлар сайлаш. 6.3. Жорий ишларни олиб бориш учун бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилишида ёки конференциясида қуйидагилар 5 йил муддатга сайланади: - касаба уюшмаси гуруҳида – касаба уюшмаси гуруҳ ташкилотчиси; - цех касаба уюшмаси ташкилотида – касаба уюшмаси цех қўмитаси; - 15 нафардан кам касаба уюшмаси аъзосини бирлаштирувчи бошланғич касаба уюшма ташкилотида – касаба уюшмаси ташкилотчиси, унинг ўринбосари ва ғазначи (мустақил бюджетига эга бўлган ҳолларда); - 15 нафар ва ундан ортиқ касаба уюшма аъзосини бирлаштирувчи бошланғич касаба уюшма ташкилотида – касаба уюшма қўмитаси, тафтиш комиссияси (мутсақил бюджетга эга бўлган ташкилотларда). Касаба уюшмаси қўмитаси ўзининг баъзи ваколатларини цех касаба уюшмаси қўмитасига бериши мумкин. 6.4. Йирик бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшмаси қўмиталари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари жорий масалаларни тезкор ҳал этиш учун мазкур қўмиталарнинг раёсатларини сайлашлари ва унинг ваколатларини белгилашлари мумкин. 6.5. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти касаба уюшма қўмитаси: - республикада касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятининг устувор йўналишларини белгилайди; - ўз ихтиёрида қолдирилган маблағ доирасида, юқори касаба уюшмалари органлари томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга амал қилган ҳолда, касаба уюшма бюджетини тасдиқлайди ва уни тузилган сметага асосан сарфлайди; - касаба уюшмаси аъзоларининг ишлаб чиқариш, меҳнат, маиший турмуш соҳаларидаги манфаатларини ифода этади ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади; - корхона (ташкилот, муассаса)нинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; - жамоа шартномаларини тузади, жамоа шартномасида кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан мунтазам назорат ўрнатади, иш берувчи билан ҳамкорликда жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини ташкил этади, шунингдек уларнинг ижроси ҳақида меҳнат жамоаси олдида ҳисобот беради; - меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, моддий рағбатлантириш шакллари, меҳнат ва дам олиш меъёрларини келишади, жамоавий низолар (конфликтлари)ни ҳал қилишда меҳнат жамоасининг манфаатларини ифодалайди; - меҳнат ва дам олиш тартибига, меҳнат муҳофазаси, меҳнат шароити ва санитария-гигиена қоидалари ва меъёрларига, ишловчиларни зарарли меҳнат шароити таъсиридан муҳофазалаш воситалари билан таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан жамаотчилик назоратини олиб боради; - ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш учун маблағларни шакллантириш ва сарфлашда қатнашади; - ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг санаторий-курортларда ва оромгоҳларда соғломлаштирилишини ташкил этади, мазкур мақсадларга ажратилган маблағларни мақсадли сарфлайди; - касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун талабларига иш берувчи томонидан риоя қилинишини назорат қилиб, аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини талаб қилади; - меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларга маданий-маиший хизмат кўрсатиш, жисмоний тарбия ва спортни, туризмни ривожлантиришга кўмаклашади. 6.6. Касаба уюшмаси қўмитаси ўз фаолияти тўғрисида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилишига (конференциясига) ва юқори касаба уюшмаси органига ҳисобот беради. 6.7. Касаба уюшмаси қўмитаси кундалик зарур ишларини олиб бориш учун ўз ҳуқуқ ва ваколатларининг бир қисмини қўмита раисига топшириши мумкин. 6.8. Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти фаолияти, унинг учун касаба уюшмаси аъзоларининг (вакилларнинг) камида 2/3 қисми ёқлаб овоз берганда умумий йиғилиши (конференцияси)нинг қарори билан тугатилиши мумкин. Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling