Янги Устав лойиҳаси
КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
Download 170 Kb.
|
USTAV-asm
5. КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
5.1. Касаба уюшмаси тузилмасини қуйидагилар ташкил этади: - касаба уюшма гуруҳлари, цех касаба уюшма ташкилотлари; - бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари; - бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари; - касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари; - Республика кенгаши; - касаба уюшмаси ташкилотларининг тафтиш комиссиялари. Касаба уюшмасининг тузилмаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати билан келишилган ҳолда Республика кенгаши раёсати томонидан тасдиқланади. Касаба уюшмаси тизимида барча сайлаб қўйиладиган органларнинг ваколат муддати- 5 йил. 5.2. Касаба уюшмаси қуйидаги тамойиллар асосида фаолият кўрсатади: - касаба уюшмасининг қуйидан юқоригача барча раҳбар органларини сайлаб қўйилиши; - касаба уюшмасининг раҳбар органларини ўз ташкилотлари ва юқори касаба уюшмасининг раҳбар органлари олдида ҳисобот бериши; - барча ташкилотлар ва сайлаб қўйиладиган касаба уюшма органлари ишида коллегиалликка ва ошкораликка амал қилиш; - қарорлар қабул қилиш чоғида мунозара эркинлигини; - юқори касаба уюшма органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар қуйи ташкилотлар томонидан бажарилишининг мажбурийлиги. 5.3. Касаба уюшмасининг раҳбар органлари бевосита йиғилишлар, конференциялар, Қурултойларда сайланиши ёки ҳар бир ташкилотдан конференция, Қурултойга делегат сайлаш билан бир қаторда белгиланган меъёрга мувофиқ тегишли касаба уюшмаси органи таркибига, муддатидан аввал чақиртириб олиш ёки алмаштириш ҳуқуқи билан, тўғридан-тўғри вакил йўллаш йўли билан шакллантирилиши мумкин. Тафтиш комиссиялари ҳам худди шу тартибда сайланади. 5.4. Сайлов тартиби ва овоз бериш шакли тегишли йиғилиш, конференция, Қурултой томонидан белгиланади. Йиғилиш қатнашчилари, конференция, Қурултой делегатларининг ярмидан кўпи овоз берса, қарор қабул қилинган деб ҳисобланади. 5.5. Касаба уюшмасида ҳисобот-сайловлар қуйидан юқоригача ҳар беш йилда бир марта ўтказилади; 5.6. Касаба уюшмаси гуруҳи ташкилотчиси, касаба уюшмаси ташкилотчиси, касаба уюшмаси органининг муддатдан илгари сайлови касаба уюшмаси ташкилотига бирлашган касаба уюшмаси аъзоларининг учдан биридан кам бўлмаган қисмининг талаби ёки юқори касаба уюшмаси органининг қарорига биноан, шунингдек, касаба уюшмаси гуруҳи ташкилотчиси, касаба уюшмаси ташкилотчиси, касаба уюшмаси органининг ўз ташаббуси билан ўтказилиши мумкин. 5.7. Сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органининг аъзолари иш жойларини ўзгартириши натижасида у билан алоқани йўқотган бўлсалар, ушбу органнинг мажлисида очиқ овоз бериш усулида, кўпчилик овоз билан унинг таркибидан чиқариладилар. 5.8. Касаба уюшмаси сайланма органларининг раҳбарларини муддатдан олдин вазифасидан озод қилиш (меҳнат шартномасини бекор қилиш), тегишли бошланғич ташкилотнинг умумий йиғилиши (конференцияси), умумий йиғилишлар ва конференциялар оралиғида эса касаба уюшмаси қўмитаси мажлисида, касаба уюшмаси туман, шаҳар, Республика кенгашлари мажлисларида ҳал этилади. 5.9. Касаба уюшмаси умумий йиғилиши, сайлаб қўйилган органлар мажлиси, уларда касаба уюшмаси ташкилоти, сайлаб қуйилган орган аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Вакилларнинг учдан икки қисми иштирок этган касаба уюшмаси Қурултойи, конференцияси ваколатли ҳисобланади. 5.10. Бошланғич ташкилотнинг умумий йиғилиши (конфернцияси) заруриятга қараб, лекин бир йилда камида бир марта, бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси, туман, шаҳар ва Республика кенгаши раёсатларининг йиғилишлари зарурат туғилганда, лекин камида уч ойда бир марта ўтказилади. 5.11. Касаба уюшмаси ташкилотининг Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси таркибидан чиқиш масаласи мазкур касаба уюшмаси ташкилоти аъзоларининг ярмидан кўп қисмининг талабига асосан кўриб чиқилиши мумкин. Бу масала бўйича қарор йиғилиш, конференцияда қабул қилинади. Йиғилиш қатнашчилари, конференция вакилларининг учдан икки қисми овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган ҳисобланади. Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling