Хулосалар. Инсоният тараққиётида ҳар бир давр анъанавий фалсафий муаммоларни илгари сурган ва уларни ўз даври дунёқараши таъсирида ҳал қилишга ҳаракат қилган. Фалсафа тарихини янги шохчалари пайдо бўладиган дарахтга қиёслаш мумкин, ҳар бир шох ўз шаклига ва япроқларининг рангига эга бўлиб, улар бошқаларини такрорламайди. Бироқ дарахт шохлари каби фалсафий йўналишлар қанча кўп бўлмасин, уларни умумий илдиз - инсон ва оламнинг ўзаро алоқадорлиги, инсон ва жамият ҳаётининг узвийлиги бирлаштиради. Ушбу умумий илдиз инсон маданиятининг дунёқарашли асоси сифатида фалсафанинг аҳамиятини чуқурроқ тушунишга имкон беради.
ХХ аср турли даврлардаги фалсафий йўналишларни ўзида бирлаштирди ва ўтмиш тажрибасига таянган ҳолда, олам ва одам масаласига жуда мураккаб ижтимоий сиёсий вазиятда зиддиятли, янги фалсафий қарашлар шаклланди.
Ҳозирги замон фалсафасининг ўзига хос хусусияти унинг дунёқарашли ва методологик жиҳатдан турли туманлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |