Янги ва энг янги давр фалсафаси


Download 123 Kb.
bet4/11
Sana21.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1107066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3raqam falsafa

Бенедикт (Барух) Спиноза (голландиялик файласуф 1632-1677) Р.Декартнинг субстанция ҳақидаги дуалистик таълимотига зид ўлароқ, дунё ҳақидаги монистик таълимотни яратди. Унинг монизми пантеизм кўринишида намоён бўлади: ўз онтологиясида Спиноза Худо ва табиатни айнийлаштиради, бунда Худо яратувчи табиат ва яратилган табиат сифатида амал қилади. Айни вақтда Б.Спиноза биргина моддий субстанция мавжуд бўлиб, унинг асосий атрибутлари кўламлилик ва фикрлашдир, деган фикрни илгари суради. Шундай қилиб, бутун табиат у Худо бўлгани учунгина эмас, балки унга фикрлаш хос бўлгани учун ҳам жонли ҳисобланади. Спиноза бутун табиатни жонлантириб, шу тариқа гилозоист-файласуф сифатида ҳам намоён бўлади.
У моддий субстанция атрибутлари ҳам материя каби абадийдир: улар ҳеч қачон вужудга келмайди ва йўқ бўлмайди деб ҳисоблаган. Файласуф субстанциянинг конкрет ҳолатлари – модусларга кўп эътибор беради. У модусларни икки гуруҳга ажратади: абадий, чексиз модуслар ва муваққат, чекли модуслар. Чексиз модуслар субстанция атрибутлари – фикрлаш ва кўламлилик билан, чекли модуслар эса - қолган барча нарсалар ва ҳодисалар билан белгиланади.
Спиноза ҳаракат ҳеч қандай илоҳий туртки маҳсули эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, табиат «ўз-ўзининг сабаби» бўлиб, ҳаракат унинг моҳияти ва манбаи ҳисобланади. Аммо ҳаракат Спинозада атрибут эмас, балки модусдир. Бунда ҳаракат муайян нарсаларда кузатилади, субстанция эса ҳаракатланиш ва ўзгариш қобилиятидан маҳрум ва вақтга мутлақо боғлиқ эмас.
Айни замонда Спиноза – изчил детерминист. У ҳодисаларнинг юз бериши, мавжудлиги ва йўқ бўлиши замирида объектив сабаблар ётади, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, сабабият икки хил: ички (имманент) ва ташқи (механик) бўлади. Ички сабабият субстанцияга, ташқи сабабият – модусларга хос. Спиноза сабабий боғланишларнигина эмас, балки тасодиф, зарурият ва эркинлик муносабатларини ҳам детерминизм нуқтаи назаридан ўрганади. Ўзининг «Этика» асарида у тасодифни зарурият билан бир қаторда мавжуд бўлган объектив ҳодиса сифатида эътироф этади.
Б.Спиноза билишнинг уч турини фарқлайди: фақат мужмал ва ҳақиқий бўлмаган тасаввурлар берувчи ҳиссий билиш; модуслар ҳақида билим олиш учун имконият яратувчи ақл ёрдамида билиш; билишнинг энг олий шакли – ҳақиқатга йўл очувчи интуиция. Интуитив йўл билан аниқланган ҳақиқатлар (аксиомалар)дан дедуктив йўл билан – математика методлари ёрдамида қолган барча хулосалар чиқарилади.
Спиноза илгари сурган ғоялар ўша даврда фанда ҳукм сурган телеологизм (табиатда Худо ато этган мақсадга мувофиқлик)га қарши қаратилган.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling