“яшил иқтисодиёт”: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари исаджанов Абдували Абдурахимович
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1 17 баҳолаш, салбий экологик таҳдид ва хавфлар- ни мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш дастурий воситаларини ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга. Истиқболда “яшил иқтисодиёт”ни ри- вожлантириш моделини қўллаш самарадор- лиги иқтисодиётнинг қуйидаги секторлари- да жорий этилгани билан баҳоланади: энер- гетика (энергосамарадорлик, қайта тикла- нувчи энергияга қисман ўтиш); чиқиндилар- ни утилизациялаш (антропоген таъсирни камайтириш); “яшил” технологиялар (биона- но технологиялар, ахборот-коммуникацион технологиялар); экологик соф овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш (органик деҳқончилик); “яшил” транспорт; “яшил” қу- рилиш; тоза сув (сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш), ўрмон ва уни муҳофаза қилиш. Ушбу шароитда, биринчидан, катта эътибор “экологик инновация”ларга қарати- лиши лозим, яъни ишлаб чиқариш, маҳсулот яратишда илғор технологиялардан фойдала- ниш, ишлаб чиқариш жараёнлари, шартлари ва бошқарувида ҳамда бизнес юритиш усул- ларида атроф-муҳитга салбий таъсирни ка- майтириш ёки ресурслардан оптимал фой- даланишдир. Иккинчидан, экологик инновациялар Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши- да туртки ва ушбу вазиятда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда муҳим омил бў- лиши мумкин. Учинчидан, ривожланишнинг янги мо- дели иссиқхона газларини камроқ ажратади- ган технологияларни талаб қилаяпти. Бундай аҳволни яхшилаш учун экологик инновация- лар натижасида электр энергиясига бўлган талабни муқобил ва қайта тикланувчи энергияларни қўллаш доирасини кенгайти- риш, атмосферани зарарловчи турли газлар- нинг миқдори экоинновациялар ва олиб бо- рилаётган “яшил бизнес” ҳисобига камайти- риш катта аҳамиятга эга. Тўртинчидан, атроф-муҳитга алоқадор муаммоларни ечишнинг миллий дастури экологик ҳавфсизликни таъминлаш билан биргаликда экологик тахдидлар юқори бўл- ган жабҳаларда экотизимнинг комплекс ва локал қайта тикланишини таъминлаш, мин- тақада экотизим мониторинги ва экологик жараёнлар прогнози самарадорлигини оши- риш, минтақадаги мамлакатларнинг минерал ва сув-энергетик ресурслардан фойдаланиш борасидаги манфаатларини таъминловчи ва тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий базани шакллантиришдан иборат. Бешинчидан, табиий ресурслардан фой- даланиш масалалари ҳамда технологиялар- ни татбиқ этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, “яшил” инвестицияларни жалб қи- лиш ва иқлимий ўзгаришларга мослашиш учун тегишли иқтисодий механизмлар яра- тиш масалалари бўйича қонунчиликни му- каммаллаштириш талаб этилади. Олтинчидан, экологик ҳавфсизлигини таъминлаш нафақат шу мамлакат ёки ҳудуд- да яшовчи халқларнинг ҳаётига бевосита алоқадор бўлиб, балки глобал аҳамиятга ҳам эгадир. Минтақада ишлаб чиқаришни ривож- лантириш ва модернизациялашда экологик омилнинг эътиборга олинишини кучайти- риш, экологик тоза технологиялар, бионано- технологияларни татбиқ этиш, экоиннова- цияларни қўллаб-қувватлаш, муайян эколо- гик муаммоларни ҳал қилиш борасида жамо- ат бирлашмалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ривожланти- риш устувор вазифалар деб ҳисобланади. Еттинчидан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳавфсизликни таъмин- лаш билан боғлиқ амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан биргаликда, бир қатор долзарб масалаларни ҳал этишни назарда тутиш зарур, шу шумладан: – табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари ҳамда эко-инновацион техноло- гияларни татбиқ этиш учун қулай шарт- шароитлар яратиш, “кўк” инвестицияларни жалб қилиш ва иқлим ўзгаришларига мосла- шиш учун тегишли иқтисодий механизмлар яратиш масалалари бўйича қонунчиликни мукаммаллаштириш; – экологик солиқларни такомиллашти- риш ва экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан харид қилиш ва “яшил” инвестицияларни амалга ошириш воситасида “яшил” (экологик тоза) техноло- гияларни ривожлантириш учун янги молия- вий воситаларни жорий этиш; – атроф-муҳит сифатини тиклаш ёки сақлашга ёрдам берадиган янги иш ўринла- рини яратишга қаратилган иқтисодий соҳа- ларни ва корхоналарни қўллаб-қувватлашни таъминлаш ва бошқалар[15]. Барқарор ривожланиш концепциясини амалга ошириш шароитида Ўзбекистоннинг инновацион, экологик мўлжал олган ривож- ланиш моделининг шакллари ва механизм- ларини ривожлантириш қуйидагиларга асос- Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling