Yer fondi toifasining huquqiy holati tushunchasi
Download 42.5 Kb.
|
yer huquqi yakuniy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Shaharlar va shaharchalar yerlarining huquqiy holati.
YER FONDI TOIFASINING HUQUQIY HOLATI TUSHUNCHASI Yer fondi toifasining huquqiy holati deganda bevosita shu toifa bilan bog‘liq bo‘lgan munosabatlarni tartibga solishning yer qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibi tushuniladi. 2022 yil 1 yanvar holatiga O‘zbekiston Respublikasining maʼmuriy chegarasidagi umumiy yer maydoni 44896,4 ming gektarni tashkil qilib, shundan sug‘oriladigan yerlar esa 4336.6 ming gektarni yoki umumiy yer maydonining 9,7 foizini tashkil qiladi.O‘zbekiston Respublikasi yer fondi yerlardan foydalanish maqsadi va tartibiga ko‘ra o‘ziga xos hususiyatlarga ega bo‘lib, ular O‘zbekiston Respublikasi Yer kodeksining 2-bob 8-moddasiga binoan 8 ta toifaga bo‘linadi. 1) Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar – 27.148.500gr; (60,48%) 2) Aholi punktlarining yerlari - 0.5% 3) Sanoat, transport, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlarga mo‘ljallangan yerlar yerlar - 1.96% 4) Tabiatni muhofaza qilish, sog‘lomlashtirish va rekreatsiya maqsadlariga mo‘ljallangan yerlar – 1.63% 5) Tarixiy-madaniy ahamiyatga molik yerlar – 0.03% 6) O‘rmon fondi yerlari – 26,86% 7) Suv fondi yerlari – 1.84% 8) Zahira yerlar – 6,7% Shaharlar va shaharchalar yerlarining huquqiy holati. Шаҳар ва посёлка ерларининг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикаси ер кодексида белгиланган (59-67-моддалар). Унга кўра шаҳарлар ва посёлкаларнинг маъмурий чегараларидаги барча ерлар шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига киради. Шаҳар ерлари чегараси нафақат бинолар ва ҳар хил қурилмалар эгаллаган ерлардан, балки шаҳар хўжалиги ва аҳолисига хизмат қиладиган қурилишлар билан банд бўлмаган ерлардан иборат бўлади. Шаҳар ерларининг чегараси ўзгармас бўлмайди. Унга янги турар-жой бинолари, транспорт коммунал хўжалиги эҳтиёжлари учун янги ерларни қўшиб олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 61-моддасида кўрсатилишича, режалаштириш ва қурилиш олиб боришнинг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқ шаҳар ерларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва ижарага бериш туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига асосан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (12-модда) кўра аҳоли пунктларининг турлари шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларга бўлинади. Аҳолининг сонига қараб шаҳарлар қуйидагиларга бўлинади: кичик — аҳолисининг сони 50минггача кишидан иборат бўлган шаҳарлар; ўртача — аҳолисининг сони 50мингдан 100 минггача кишидан иборат; катта — аҳолисининг сони 100 мингдан 250 минггача кишидан иборат йирик — аҳолисининг сони 250мингдан 1 миллионгача кишидан иборат; энг йирик — аҳолисининг сони 1миллиондан ортиқ кишидан иборат; Аҳолининг сонига қараб шаҳарчалар қуйидагиларга бўлинади: кичик — аҳолисининг сони 10 минггача кишидан иборат бўлган шаҳарчалар. ўртача — аҳолисининг сони 10 мингдан 20 минггача кишидан иборат; катта — аҳолисининг сони 20 мингдан ортиқ кишидан иборат; Download 42.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling