Yer fondi toifasining huquqiy holati tushunchasi
Qishloq aholi punkti yerlarining huquqiy holati
Download 42.5 Kb.
|
yer huquqi yakuniy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ko‘p kvartirali uylar atrofidagi yer uchastkalaridan foydalanish huquqi.
Qishloq aholi punkti yerlarining huquqiy holati.
Қишлоқ аҳоли пункти ерлари деганда, туман давлат ҳокимияти и томонидан режалаштириш, қуриш ва ички хўжалик ер тузилиши режаларига мувофиқ равишда тасдиқланган ва белгиланган чегара доираларида жойлашган, аҳолининг турар-жой, бошқа маданий-маиший эҳтиёжларига керакли бинолар, шунингдек, деҳқон хўжалиги учун бериладиган ер участкалари тушунилади. Қишлоқ аҳоли пункти ерларига ер тузиш тартибида шу тоифа аҳоли пункти учун белгилаб қўйилган чегаралар доирасидаги ерлар киради. Қишлоқ аҳоли пункти ерларида яшовчи аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан банд бўлади. Қишлоқ аҳоли пункти ерларининг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 68-моддасида белгиланган. Унга кўра, қишлоқ аҳоли пункти ерлари қуйидагилардан иборат бўлади: 1) қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқлар ва овуллар ҳудудидаги ерлари; 2) қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудидаги ерлар. Шаҳарсозлик кодексининг 12-моддасига кўра эса, аҳолининг сонига қараб қишлоқлар ва овуллар қуйидагиларга бўлинади: - кичик - аҳолисининг сони 1 минггача кишидан иборат бўлган қишлоқлар ва овуллар; - ўртача - аҳолисининг сони 1 мингдан 3 минггача кишидан иборат; - катта - аҳолисининг сони 3 мингдан 5 минггача кишидан иборат; - йирик - аҳолисининг сони 5 мингдан ортиқ кишидан иборат; Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларини бериш маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари шаҳар ерлари доирасига фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ равишда ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу ер майдонлари қишлоқ аҳоли пункти ерлари таркибидан чиқарилиб, шаҳар ерлари таркибига киритилади. Шаҳар таркибига кирган ер участкаларида ширкатларнинг бино ва иншоотлари учун ҳақ маҳаллий бюджет ҳисобидан тўланади. Ko‘p kvartirali uylar atrofidagi yer uchastkalaridan foydalanish huquqi. Ko’p kvartirali uylar atrofidagi yer uchastkalari ushbu uylarning turar joylari va yashash uchun mo’ljallanmagan joylari mulkdorlariga doimiy foydalanish uchun beriladi. Ko’p kvartirali uylar atrofidagi yer uchastkalaridan foydalanish tartibi qonunchilik bilan belgilanadi. Download 42.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling