Yohann Peter Ekkerman. Gyote bilan gurunglar


Download 195.1 Kb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi195.1 Kb.
#1555807
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Hujjat (1)








Yohann Peter Ekkerman. Gyote bilan gurunglar.


Muallif Adib: Jahon adabiyoti va madaniyati, Muborak kun 28.08.2021  izoh yo'q
28 АВГУСТ — ИОҲАНН ВОЛЬФГАНГ ГЁТЕ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Хотиралар муаллифи қайд этганидек: «Гёте билан бўлган гурунглар ва мулоқотларнинг ушбу мажмуаси ўзим бошдан кечирган, мен учун муҳим ва қимматли воқеаларни қоғозга муҳрлашга бўлган табиий интилиш самараси ўлароқ дунёга келди.» Бугун сизнинг диққатингизга «Жаҳон адабиёти» (2012 йил, декабрь) да журнал варианти сифатида эълон қилинган ушбу асарнинг 1823-1825 йилларга тегишли биринчи қисм саҳифаларини тақдим этмоқдамиз.

Йоҳанн Петер Эккерман
ГЁТЕ БИЛАН ГУРУНГЛАР
Немисчадан Янглиш Эгамова таржимаси


“Немис тилида ёзилган асарларнинг энг яхшиси”.
Фридрих Ницше

СЎЗБОШИ


Гёте билан бўлган гурунглар ва мулоқотларнинг ушбу мажмуаси ўзим бошдан кечирган, мен учун муҳим ва қимматли воқеаларни қоғозга муҳрлашга бўлган табиий интилиш самараси ўлароқ дунёга келди.
Сирасини айтганда, мен буюк инсон билан дастлаб танишганимда, кейинроқ у билан йиллар давомида ёнма-ён яшаганимда, унинг панд-насиҳатларига ҳамиша муҳтож эдим, шу сабабли унинг сўзларини келажак авлод учун сақлаш мақсадида жон деб ёзиб бордим.
Аммо унинг тўққиз йил давомида мен ҳузур қилиб тинглаган фикр-мулоҳазаларининг чуқур ва бой маъносини чақар, ҳамда улардан жуда оз қисмини ёзиб олишга муваффақ бўлолганимни ўйларканман, ўзимни баайни гўдак баҳор ёмғирининг ҳузурбахш томчиларини кафтида тутиб қолмоқчи бўлганида улар унинг бармоқлари орасидан тушиб кетгандек ҳис этаман.
Ҳар қалай, китобларнинг ҳам ўз қисмати бўлади, деганларидек, бу сўзлар уларнинг яратилиши ҳамда кейинроқ дунё бўйлаб тарқалишига ҳам, шунингдек, ушбу асарнинг юзага келишига ҳам тааллуқлидир. Кундалик ҳаёт ташвишлари ва турли бошқа юмушлар оқибатида гоҳо ойлаб бирон сатр ёзишнинг иложи бўлмасди; лекин кейин саломатлик яхшилангач, тағин ёзишга иштиёқ ва интилиш пайдо бўларди.
Бу гапларни мен, борди-ю ўқувчи ёзувлардаги саналарни солиштирмоқчи бўлса , сезиларли камчиликлар учун узр сўраш мақсадида эслатиб ўтяпман. Мана шу бўшлиқлар туфайли анча-мунча муҳим нарсалар, жумладан, Гётенинг турли жойдаги дўстлари ҳамда ҳозирги замоннинг у ёки бу ёзувчиси асарлари ҳақидаги фикрлари тушиб қолган, бошқа шуларга ўхшаш мулоҳазалари ҳарқалай ёзиб олинган. Юқорида айтилганидек, китоблар ўз қисматлари билан бирга дунёга келадилар.
Аслини олганда, мен бу жилдларга йиғиб, ўз мулкимга айлантиришга эришган ҳамда ҳаётимнинг том маънодаги безаги, дейишга ҳақли бўлган ёзувларим учун Яратганга беадад шукроналар айтаман; шу билан бирга инсоният ҳам бу битикларим учун мендан миннатдор бўлишига аниқ ишонаман.
Менимча, ўзида бебаҳо фикр-мулоҳазаларни жамлаган, ҳаёт, санъат ва илм борасидаги мазкур гурунглар нафақат кўплаб ҳодисаларга ойдинлик ки-ритади, балки кундалик турмуш тасвирлари сифатида Гётенинг тимсолини, унинг хилма-хил асарларидан олган ўқувчи тасаввурини анча-мунча бойитади.
Шу билан бирга, мен Гётенинг ички оламини ҳар томонлама чизиб беришга муваффақ бўлдим, дея ишонаман. Бу фавқулодда инсон руҳиятини ҳақли равишда кўп қиррали олмосга қиёслаш мумкинки, уни қайси тарафга ўгирмагин, турли рангда товланаверади. У турлича вазиятларда, турли одамлар билан муносабатда бир хил бўлмади, шу боисдан, мақтанчоқлик бўлмасину, шундай дейишга ҳақлиман: у менинг Гётеим.
Ишонаманки, Гётенинг руҳий-маънавий таъсирида ёки у билан шахсан яқин бўлган барча одамлар ушбу китобга баҳо беришда менинг имкон борича ҳақиқатга яқин бўлишга ҳаракат қилганимни билади.
Шундай қилиб, кўпдан бери ардоқлаб келганим ушбу китобнинг дунё юзини кўришига оқ йўл тиларканман, унинг китобхон қалбига қувонч олиб киришини ҳамда унда эзгуликлар уйғотиб, дунёқарашини кенгайтиришини истайман.
Ваймар, 1835 йилнинг 31 октябри

Download 195.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling