Yoshlar bilan ishlash


- "Кўчма кўргазма ва маҳорат дарслари"(


Download 245 Kb.
bet6/13
Sana02.01.2023
Hajmi245 Kb.
#1074728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
М

- "Кўчма кўргазма ва маҳорат дарслари"(Болалар уйида. Июль 2022 йил) болалар уйида ўтказилган бўлиб, болаларни музей тарихи билан таништирилди ва уларга рассом ва хунармандлар томонидан маҳорат дарслари ўтказиб келинди. Бундан кўчма кўргазма ва махорат дарслари болаларда жуда катта қизиқиш уйғотиб, музей ходимларини меҳробинлик уйига яна ташриф буюришларини сўраб қолишди.
- “Фанлар Академиясининг илмий ютуқлари кўргазмаси” (ЎзЗ ФАда. август 2022 йил) Бадиий Академия биносида бўлиб ўтди. Бу кўргазмада музей ходимлари томонидан чоп этилган илмий нашрлари намойиш этилди.
- “Ўзбекистон” нашриёти, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари томонидан каштачилик, ёғоч ўймакорлиги ва заргарлик кўргазмалари (сентябрь 2022 йил) Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган бўлиб, унда кун давомида ташриф буюрган меҳмонлар кўнглидан жой олган ўзбек хунармандчилик намуналари намойиш этилди. Меҳмонлар ўзларига ёқган хунармандчилик ашёларини сотиб олдилар.
- “Шарқона жозиба” кўргазмаси (18 октябрь 2022 йил)да рассом Расулов Нуриддин томонидан абстракт йўналишида ишланган тасвирий санъат асарлари ва замонавий инсталяциялар намойиши бўлиб ўтди. Бу замонавий йўналиш ижодкорининг асарлари маҳаллий ва чет эллик меҳмонлар қалбида илиқлик уйғота олдилар.
- Хунарманд уюшмаси томонидан заргарлик буюмлари(18 октябрь 2022 йил) тил байрамига бағишлаб ўтказилган бўлиб, ёш заргар қизларимизнинг ижодий маҳсуллари меҳмонларга намойиш этилди.
- Хунарманд уюшмаси томонидан тўқувчилик сирлари(18 октябрь 2022 йил) кўргазма ярмаркаси ҳам тил байрами муносабати билан ташкиллаштирилган бўлиб, унда тўқувчи хунармандларимиз томонидан тўқилган оёқ кийимлар, бош кийимлар, устки кийимлар ва бошқа ашёлар намойиши бўлиб ўтди.
- Ёғоч ўймакорлиги ишлари кўргазма-ярмаркаси(18 октябрь 2022 йил)да ёғочдан ишланган буюмлар, идишлар ва бошқа ашёлар тамошабинларни лол қолдирди.
- Қирғиз маданият марказининг кўргазма – ярмаркаси(18 октябрь 2022 йил)да қирғиз маданиятига оид ашёлар оммага ҳавола қилинган бўлиб, келган меҳмонлар қирғиз маданияти ва турмуши билан яқиндан танишдилар.
- “Суратларга битилган тарих” номли откриткалар кўргазмаси (Миллий кутубхонада 31 октябрдан - 4 ноябргача) Миллий кутубхонада ўтказилиб, унда музейнинг Архив фондида сақланаётган бир туркум откриткалари намойиш этилди. Бу откриткаларда XIX аср охири – XX аср бошларида Ўзбекистон худудлари, аҳоли турмуш тарзи, инсонлар қиёфаси ва меморчилик иншоотлари суратини кўришди.
- “Дўппиларда юртим жилоси” номли кўргазма (март 2022 йил)музейнинг “Этнография” бўлимида сақланаётган дўппилар коллекциясидан ташкиллаштирилган бўлиб, унда ўзбек дўппиларининг турфа хиллари тамошабинларга тақдим этилган.

Download 245 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling