36-савол. Пенсияга чиққандан кейин ишлаш
Ота-онам нафақага чиқиб ишлаб юришибди, лекин пенсияга чиқасилар деб бошлиқлари қуймаяпти. 60
ёшга чиққунча ишлашга хаққи борми?
Жавоб: ҳа, давом эттиришлари мумкин. Биз онангизни меҳнат фаолияти ҳақида айтиб ўтамиз, отангизни
ишлаши тўғрисида алоҳида мурожаат қилишингизни маслаҳат берган бўлардик.
Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4235-сон 07.03.2019 Ўзбекистон
Республикасинии Қарори қабул қилинган эди. Мазкур Қарор хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-
қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш
мақсадида қабул қилинди.
Хусусан, Қарорнинг 1-бандига кўра, 2019 йил 1 майдан бошлаб аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки
қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли
улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар иш берувчининг
ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.
Шундай экан, иш берувчи аёл ходимларнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан меҳнат
шартномасининг ўз ташаббусига кўра мехнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-бандига кўра бекор
қилиши мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.
Шуни ҳам унутмангки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз
ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат
меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан
назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.
28
37-савол. Малака ошириш хизмат сафари ҳисобланадими?
Do'stlaringiz bilan baham: |