3-лабоартория машгулоти.
Ажратилган вақт-4 соат
Мавзу: Хавонинг сарфи ва тезлигини аниқлаш.
Дарс мақсади: Мавжуд бўлган ўлчов асбобларидан фойдаланиб, қувурларда харакат килаётган хавонинг сарфи ва тезлигини аниқлашни ургатиш..
Идентив укув мақсадлари:
Ишнинг мақсадини сўзлаб беради.
Лаборатория қурилмаси схемаси хакида маълумотга эга бўлади.
Қурилма схемасини изохлай олади.
Хавонинг сарфи ва тезлигини ўлчаш асбобларидан фойдаланиб изохлай олади.
Тажриба натижаларини мохиятини фарқлайди.
Керакли жихозлар: Электродвигатель, вентелятор, тиқин, резинали шланг, жўмрак, Пито найчаси, калкогич, микроманометр, газ сарфини ўлчаш асбоби, қопқоқлар, сурувчи қувур, хайдовчи қувур, секундомер, услубий кўрсатма, калькулятор, конспект дафтари, қалам, чизгич.
Ишни бажариш тартиби:
Хаво сарфи ва тезлигини аниқлаш қурилмасини схемасини чизинг.
Пито найчасининг учи қувурнинг юқориги кисмида хисоблаганда унинг диаметрини учдан бир кисмигача қувур ичига кирганлигини текширинг.
Қалқовичдан фойдаланиб, микроманометр найчаси ичидаги суюқликнинг холатини нолга келтиринг.
Микроманометр тўғри туришлиги ундаги 2 та пуфакчани ўрта холатда туришлигини таъминланг.
Тиқиндан фойдаланиб, хаво сарфи ва тезлигини холатларини
Тиқинни 20% очиқ холатга ўрнатинг.
Қопқоқни олиб қўйиш ва электродвигателни токка уланг.
Парракларни айланишини нормал холатга келганлигини аниқланг.
Товуш ўзгаришсиз бўлгандан кейин тажриба натижаларини ўлчанг.
Тажриба натижаларни жадвалга ёзинг.
Керакли адабиётлар:
Умаров Ю. ва бошқалар. «Иссиқлик техникаси» фанидан тажриба ишлари. Тошкент-2001 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |