Мавзу: Конвектив қуритгични синаш.
Дарс мақсади: Конвектив қуритгичларда қуритиш жараёнида қуритиш агенти сифатида иштирок этаётган нам хавонинг параметрларини ўзгаришини, қуритиш агентини сарфланишини, қуритиш учун сарф бўладиган иссиқлик миқдорини ва қуритгичнинг Ф.И.К. аниқлашни урганиш.
Идентив укув мақсадлари:
Ишнинг мақсадини изохлай олади.
Лаборатория қурилмаси схемасини чиза олади.
қурилма схемасини сўзлаб беради.
Нам хавонинг параметрларини фарклай олади.
Тажриба натижаларини хисоблаб уни жадвалга ёза олади.
Керакли жихозлар: Шамоллатгич, электродвигатель, электркалорифер, симобли термометр, киздириш камераси, вольтметр, амперметр, автотрансформатор, торози, учиргич, психрометр, анемометр, секундометр, услубий кўрсатма, калькулятор, конспект дафтари, қалам, чизгич.
Ишни бажариш тартиби:
Қуритиш камерасидан қуритилган материални олиб қуритиш камерасини беркитинг.
Электр калориферни токга уланг.
Қурилма кизиётган вақтда қуритилаётган материални идишдаги сув билан ҳўлланг.
Қурилмага ўрнатилган симобли термометрларнинг кўрсатгичлари кутарилишидан тўхтаган, қуритилаётган материални массасини тарозида тортиб олинг ва қуритиш камерасига жойлаштиринг.
Камерани ёпиб қуритиш вақтини аниқланг (15..17 мин).
Қуритиш жараёнида бошланганига 8...40 мин бўлгандан кейин, амперметр ва вольтметр кўрсатгичлари аниқлаб жадвалга ёзинг. Психрометр ёрдамида қуритиш камерасига кираётган хавонинг курук ва ҳўл хароратлари ва термометрларни кўрсатгичларни аниқлаб жадвалга ёзинг.
Қурилмани ишдан тўхтатиб, қуритиш жараёни давом этган вақтни аниқланг ва жадвалга ёзинг.
Қуритиш камерасидан қуритилган материални олиб, унинг қуригандан кейинги массасини аниқлаб, кийматини жадвалга ёзиб куйинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |