Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши
Download 1.12 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг мақсади
- Фаннинг вазифалари
Ю Кулбеков Гулистон. СЎЗ БОШИ Мустақил Ўзбекистон Республикасининг равнаки, кўп жиҳатдан олий ва ўрта махсус билим юртлари етиштириб берадиган мутахассисларнинг билими ва савияси билан чамбарчас боғлиқ. Чунки бу кадрлар ёш авлодни ўкитишдан тортиб то турли технологик жараёнларни бошқаришгача бўлган мураккаб ва маъсулиятли вазифаларни бажарадилар. Республикадаги энергетик манбалардан тўғри фойдаланиш, қурилмаларнинг самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитни экологик жиҳатидан ҳимоялаш масалаларини фан ва техника ютуклари асосида ўрганиш ўқитувчи ва мухандислар зиммасига юкланади. Энергетик манбалар асосини ўрганишда термодинамика фани ва унинг амалий кисми бўлган иссиқлик техникаси асосий ўринни эгаллайди. Фанни вазифаси - талабаларга иссиқлик қурилмаларини, уларни ишлашини ва иссиқлик техникасининг асосий қонунларини ўргатишдан иборат. Фанни мақсади - иссиқлик техникасида рўй бераётган жараёнларни ҳисоблаш бўйича талабларда назарий кўникма ҳосил қилишдан иборатдир. Фаннинг роли - ёкилғи энергетик ресурслардан самарали фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш муоммоларини ечишда ва чиқимсиз технологияни яратишда катта аҳамиятга эгадир. Иссиқлик техникаси икки кисмдан иборат бўлиб, биринчи кисмда техник термодинамика асослари, иккинчи кисмда иссиқликни узатиш усуллари ёритилган. Термодинамика қонунларини билиш, иссиқлик машиналарини ҳаётга тўғри тадбиқ қилиш ва ишлатиш ҳамда янгиларини яратиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда муҳим амалий аҳамиятга эгадир. Фаннинг мақсади – Талабаларга турли иссиқлик техникаси қурилмалари асосида ётган қонунлар ва принциплар ҳамда ёкилғи энергетик ресурслари ва қуёш энергиясидан қишлоқ хўжалигида ҳар хил мақсадлар учун тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлар беришдан иборат. Фаннинг вазифалари - талабаларни иссиқлик техникасининг асосий тушунчалари, унинг назарий асосини ташқил килувчи техникавий термодинамиканинг асосий қонунлари ва принциплари билан таништириш, техник термодинамика қонунларини иссиқлик ва ёкилғи ресурслари ҳамда халк хўжалигини иссиқлик техникасига асосланган жиҳозларидан самарали фойдаланиш масалаларини ечишда қўллашга ўргатишдан иборат бўлади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling